Главная » 2011»Март»2 » Дунёдаги мусулмонлар сони 35 % га ортади
13:51
Дунёдаги мусулмонлар сони 35 % га ортади
"Дийн ва ҳаёт тадқиқотларига ихтисослашган Бю маркази”нинг хулосасига
биноан келгуси йигирма йил ичида дунёдаги мусулмонлар сони 35 % га
ортади.
"Дийн ва ҳаёт тадқиқотларига ихтисослашган Бю
маркази” томонидан ҳозирги кунда ва йигирма йилдан сўнг дунёдаги
мусулмонларнинг сони ҳақидаги статистик маълумотлар эълон қилинди.
Марказ эълон қилган маълумотларга кўра, йигирма йилдан сўнг дунёнинг
барча чеккаларидаги мусулмонлар сони 35 % га ортади. Бу рақам Европада 2
% ни ташкил қилиб, 2030 йилда биргина Голландиядаги мусулмонларнинг
сони 1,3 миллионга етиб, жами аҳолининг 7,8 % ни ташкил қилади. Айни
вақтда Европадаги мусулмонларнинг нисбати 6 % бўлиб, бу рақам 2030 йилга
бориб 8 % га етади. Келгусида Европа мусулмонларининг аксарият қисми
Франция ва Белгия каби давлатларда яшашлари кутилмоқда. Чунки, ҳозирда
ушбу икки мамлакатдаги жами аҳолининг 10 % мусулмонлардан иборат. 2010
йилда дунё мусулмонларининг сони 1,6 миллиард кишига етди. 2030 йилда
эса бу рақам яна 0,5 миллиардга ортади. Бу нисбат аввалги икки ўн
йилликдагисидан бироз камроқ бўлиб, унда мусулмонларнинг сони 44 % га
ўсган эди. 2030 йилда дунё аҳолисининг сони 8,3 миллиардга етиб,
уларнинг 26,4 % ни мусулмонлар ташкил қилиши кутилмоқда. Айни вақтдаги
дунё аҳолисининг 23,4 % мусулмонлар, 31 % насронийлардан иборат. Агар
келгуси йигирма йилда жорий ҳолат давом этса, мусулмонларнинг 60% Осиё
қитъасида, 20 % Шимолий Африкада истиқомат қилади. Шунингдек, Покистон
аҳоли сони бўйича дунёдаги энг катта исломий давлат бўлиб, Индонезиядан
ўзиб кетиши кутилмоқда. Америка Қўшма Штатларига келсак, 2030 йилда
ҳам у ердаги мусулмонлар аҳолининг ақаллиятини ташкил қилиб, 1,7 % га
етиши мумкин. Бу эса Америкадаги яҳудийларга қиёсан бироз кам
нисбатдир.