Дима Билан мақтаниши мумкин бўлган нарсалар кўпайиб бормоқда. Йўқ-йўқ, биз янги хитлар хақида гапираётганимиз йўқ. Шу кунларда қўшиқчининг солиқ масалалари бўйича маслахатчиси томонидан тарқатилган маълумотга кўра, Дима Никалавевич 2009-йил якунларига кўра 2 миллион рубль миқдорида пул ишлабди. Умуман олганда бироз ғалати. Бўмаса қайердан Дима ўзига ва ота-онасига қимматбаҳо совғалар олмоқда (дала ховли, квартира)? Биз бу хақда бироз қизиқишга ва Диманинг ортидан кузатишга қарор қилдик, дея ёзмоқда «Папарацци». Ўша куни кечаси Билан дўстлари билан харид қилиб олган янги автомабилини нишонлаётган экан. BMW X6 M русумли автомабил Димага беш ярим миллион рубльга айланган. Агарда юқорида берилган расмий маълумотга таянадиган бўлсак, Дима худди шундай автомабил харид қилиб олиши учун, емасдан ва ичмасдан икки йилдан кўпроқ ишлашига тўғри келади.