Эсингизда бўлса, Аюб Шаҳобиддиновнинг "Кечиккан ҳаёт” деб номланган янги фильмини суратга олишга киришгани ҳақида хабар берган эдик. Энг қизиғи, бу картинада "Телба”даги бош роль ижрочиси Дилноза Кубаева суратга тушади. "Унинг партнёри ким экан?” деган савол туғилиши табиий. Балки Улуғбек Қодировдир? Ахир улар "Телба”да жуда чиройли жуфтлик бўлганди. Қолаверса, Рустам Саъдиевнинг фильмида ҳам партнёр бўлишди. Аммо Аюб Шаҳобиддиновнинг фильмида бош ролни бу гал Бобур Йўлдошев ижро этяпти. Актёрнинг кейинги пайтларда кўплаб фильмларда турли образларни яратганини ҳисобга олсак, бу гал ҳам ўзгача қиёфада гавдаланишига шубҳа қилмасак бўлади. Қолаверса, бу Аюб Шаҳобиддиновнинг фильми! "Телба”дан сўнг ундан томошабинларнинг ҳам, киношуносларнинг ҳам умиди катта.