Мен сенсиз яримтаман. Жисмим ҳам, қалбим ҳам. Фақат сен билан бир бутун бўламан... Руҳим сенинг руҳингла ҳаёт, жисмим сенинг жисмингла барҳаёт. Мен сенсиз ҳеч кимман, йўқман. Сен туфайли инсонман, борман. Билсанг, сенсиз ҳолим абгор, кўнглим нотинчу беқарор. Сени топиш, висолингга етиш истагида орзиқаман, сени кўрмай, кўзларингга боқмай ўтиб кетишдан қўрқаман... Тақдир пардаларин қалин ташлади, бу билан кўнглим кўзларини ёшлади. Кун келиб, бу пардалар кўтарилиб, ортидан сенинг латиф қаддинг, нурли чеҳранг кўринишини интиқлик билан кутаман. Руҳим сен томонга талпинади, юракда соғинчим тобора ортади... Раббим сенинг лутфу карамингдан умидворман… Эй малак. Сен ҳам, сени ҳали кўрмай туриб, ҳажрингда куйиб кул бўлаётган, ҳазон янглиғ ранглари сарғаяётган, шундоқ ёнгинангда турган "ўзингга” раҳм қил…
Туғилибман ҳамон йўлдаман, Гоҳо боғу гоҳо чўлдаман, Бир бора кўрмадим юзингни, Лек сен ҳақда ширин ўйдаман.
Гўзалим сени қачон кўрмоқ бор, Дийдорингга қачон, қачон тўймоқ бор, Ёрим сабр косам тўлиб қолмасдан, Тезроқ дуо қилгин чин дилдан бир бор...
Сени кутаман....
|