Сухбатдан ёдда қолгани:
Алдашни эплай олмайди, сухбатдан очиқлиги ва ёлғон ишлатмаслиги дарров сезилади, бирон нарсани беркитмоқчи бўлса алдай олмай уялаётгани, ўзини ноқулай хис қилаётгани билинади. Бу йигит шу қадар муомала ва хурматни жойига қўядики, хатто уялиб хам кетасиз.
Хаётимда учратган нафақат машхурлар балки умуман одамлар орасида бундайлар жуда кам учрайди.
Бемалол бу йигит хеч қачон юлдузлик касалига учрамайди дея оламан, бу хақида айтишса хам ишонмайман.
Адиз сухбат чоғида журналистни тилидан тутди, бу жуда кам холларда дуч келадиган журналист йўл қўйган хатолик.
Адиз билан бу иккинчи маротаба сухбат қуришим бўлиб, биринчи сухбатимизда сал тортишиб қолгандик, ўша интервьюдаги “Хамма журналистлар Сизга ўхшаганми?”-деган саволи хануз ёдимдан чиқмайди ва буни у билан эслаб кулишиб хам олдик.
Бу сухбатимиз кечиши жуда қийин кечди, бир кун Адиз суратга олиш ишлари билан банд бўлса, бўшаб қайта алоқага чиққанида мени топа олмасди.
Охири премьера куни учрашиб, премьерадан сўнг батафсил, фильмда йиғилажак саволлар билан бафуржа ўтириб сухбатлашишга қарор қилдик.
20 сентябрь куни "Ўзимдан ўзимгача" фильми премьерасидан сўнг, кечқурун Адиз қўнғироқ қилиб менга қулай бўлган манзилда учрашишни тавсия қилди.
Учрашув жойига у оқ “тулпорни” миниб келди.
Табриклашим билан уялиб бу хақида ёзмаслигимни сўради. Ошинг халол бўлса кўчада ич деганларидек хурсандчилик билан бўлишамиз барибир дедим.
Нархини ёзмасликка ваъда бердим.
Адиз Ражабовнинг даври келгандек
-(Кулади) Билмадим лекин.
Ўзизга сезилмаяптими? Камтарлик қурсин-а?
-Тўғри бир тарафдан кўпроқ диққат марказида бўлишга тўғри келяпти. Хамма нарсани ўзини вақти соати бор деганидек, шунақа буляптгандир балки.
Аввалги сухбатда адашмасам айтишингиз бўйича бошида уйдагиларингиз қарши бўлишганди актерлик сохасига, кейин уларни кўндириб, Тошкентга келиб, ўқишга кириб актерлик фаолиятини бошладингиз. Лекин унинг оралиғидаги баъзи менга аён бўлган воқеалар қизиқ., Тошкентга келиб пойтахтимиз марказидаги бир машхур супермаркетда юк ташувчи бўлиб ишлаганингиз ростми?
-(Ажабланиб жилмаяди) Ким айтди буни? Йўқ, нотўғри.
Нима учун унда ким айтди деб савол беряпсиз?
-(узоқ жим туриб, юзида хайратланиш акс этиб жилмайган холда тикилиб қараб қолади, бу кўринишда ким айтган бўлиши мумкин деган савол унинг хаёлида кечаётгани сезиларди. Жимликни нихоят иккимиз кулгумиз бузди)
Айтаверинг энди, нима айби бор? Нима қилибди?
-Ха! умуман хақиқат, тўғри.
Пойтахтга келиб актерликка эмас, аввал Педиатрия институтига кириб ўқиганингизчи?
-Йўқ бу нотўғри. 16 ёшимда 9 синфни битириб, 1999 йил Тошкентга дадам билан келганман. Олдин Бухорода уйда ошхонада овқатланиб ўтирган пайтимиз “Ёшлар” радиосида эълон бўлди, шу миллий лицейга йиғишаётгани, вилоятдан келганларни хам қабул қиламиз деган. Дадам, ўқийсанми?- деб сўраганларида, хоп-дедим. Кейин дадам Тошкентга олиб келиб шу миллий лицейга жойлаб кейин кетганлар. Хозир у лицей йўқ, “Океан” ресторани олдида эди. Хуллас ўша лицейда 2 йил тахсил олиб, унинг қошидаги ётоқхонада яшаганман. Кейин эса Театр ва рассомлик институтига хужжатларимни топширдим. 2005 йил тугатдим.
Театрда ишлаш ниятингиз йўқми, хар қалай адашмасам актер театрда мураккаб чархланишдан ўтиб, иқтидорини сайқаллайди.
-Албатта, одам театрда ишласа хар куни у учун машғулот (трейнинг) бўлади, овоздан, бошқадан умуман хар тарафлама. Худо хохласа яқин келажакда ниятим бор.
Таклиф бўлдими?
-Йўқ таклиф бўлмади. Ёш актерларимиз орасида бир гап бўлди, хаммамиз балки бир пайтлардаги “Современник” каби театр очиб, хозирги кўзга кўринган актерларни йиғамиз деган режа бор.
“Илхом” ёшлар театри бор.
-Ха, лекин ўзимдан у ерга бориш ташаббуси бўлмади хали, лекин ниятим бор...балким. Кейинчалик, хозир эмас.
“Суперкелинчак” фильми Сиз ва Дианинанинг карьерасида мухим роль ўйнаган. Диана шу фильм натижасида машхурликка эришди, Сиз эса ундан олдин танилган бўлишингизга қарамай, бу фильм карьерангиздаги жадалланишга сабаб бўлди .
-Тўппа-тўғри, туртки бўлди. Бу фильм қандайдир очилмаган нарсаларни очиб берди менда.
Шу фильм сабабчи рейтингдаги актерлар билан беллаша оладиган даражага етдингиз.
Афсуски, бу фильм қораланди, Сиз бу фильмда барибир иккинчи қахрамонсиз, бу воқеа таъсири, хар холда Сизни тарихингиздаги мухим фильм билан боғлиқ.
-Ха, хозир “Суперкелинчак” дейишса бошқа нарса тасаввурланмоқда. Жуда хам нозик мавзу...(ўйланади). Нима дейишим мумкин? Албатта шок бўлди.
Диана билан хаётдаги муносабатингиз?
-Салом-алик холос. Фақат иш, келамиз суратга олиш майдончасига, ўша пайт мулоқот, иш, ишдан кейин хеч қандай мулоқот, телефон бўлмаган. Сўнгги воқеалар таъсирида айтаётганим йўқ, бор нарсани гапиряпман.
Видеолавхани кўрдингизми?
-Кўрдим... қолган фикрлар изохга хожат йўқ. Мани фикрим, хаммани ўзини хаёти ва йўли бор. Хамманинг ўзини иши
Бу фильмда иштирок этганингиздан ачиндингизми?
-Йўқ, йўқ, йўқ, хеч қачон ачинганим йўқ! Чунки айтганингиздек бу фильм менга анча ёрдам берди. Халиям Бахром акадан миннатдорман шу фильмга таклиф қилганларидан. Хеч қандай афсусланиш йўқ.
Яна шундай таклиф бўлса-ю, у ерда Диана бош ролда партнерингиз бўлса, хозир хабаримиз бор у сценарийлар ўқиш билан машғул экан, у билан яна рол ижро қилган бўлармидингиз?
-Энди вақт кўрсатади...кўрамиз..
Сизга бугунги кунгача иштирок этган фильмларингиздан бирини танлаб театр кўринишида уни ижро қилиш имконияти бўлса, қайси фильмни танлар эдингиз?
-Хўш...”Пойма-пой”ни. Чунки сўнгги фильмни “физически” иложи йўқ (кулади). (Сўнгги “Ўзимдан ўзимгача”фильмда Адиз икки қахрамонни талқин қилган-Муаллиф).
Нима учун “Пойма-пой?”
-Чунки бу фильмни менга яқинроқ бўлган драматик тарафи бор. Ўша ва...”Суперкелинчак”ни хам.
“Пойма-пой” фильми, пойма-пой фикрларга дуч келди. Тўғриси мен ашаддий танқидчи учун бу фильм ёққани ўзимга қизиқ туюлди. Иккинчи маротаба кўрган бўлармидим саволимга ижобий жавобимдан ўзим хаттоки қўрқиб кетдим, мендаги бу кардинал ўзгаришга. Фикрингизча нима учун турфа фикрлар бўлиб кетди? Балки пойма-пой фикрларга сабаб фильмнинг номланишидир?
-Ўзим иштирок этган фильм хақида бундай тарздага саволга жавоб беришим ғалатироқ бўлар. Барибир боғлиқлигим бор, бунинг учун бетараф бўлиш керак.
Фикрлар турфа, лекин Сиз уларнинг қайсинисинидир тан олишингиз ёки инкор қилишингиз мумкин-ку.
-Албатта барибир ўзим иштирок қилган фильмни химоя қиламан. Мени ўзимга ёқди фильм. Сценарий ўқиганимда ёққанди кейин ижро қилиш хам ёқди.
Қоғозгаўралган ва бехаёликни текширувдан ўтказадиган лавха хақида
- Хар ким ўзининг бузуқлик даражасидан келиб чиққан холда фикрлаши мумкин. (Каждый думает по мере своей испорченности) Суратга олиш жараёнида бундай нарсалар хаёлга келмайди.
Айнан Сизни ролларингиздан режиссерлар қоғозга ўралган нарсалардан фойдаланаётгандек, балки бу характерингиз бўшлиги билан боғлиқдир, ёки Сизда улар қандайдир ўша қоғозга ўраладиган нарсани сезишадими? Балки типажингиз шунақа қоғозга ўралган нарсага мосмикан?
-(Хандон отиб кулади). Шунчаки режиссерлик ғояси шундай бўлса керак. Гап характерда эмас, менга мос бўлмаса ёки ёқмаса албатта бахслашишим мумкин. Жа унчалик чуқурлашмаган барибир у сахналар, шунчаки енгилгина хазил. Атайлаб қилинмаган нарса.
Бугунги кунгача партнерларингизни эсда қолган ютуқларини санаб ўтсангиз
-Хар бири ўз ишига жиддий қарайди. Енгилтабиатлик, “хингир-хингир” йўқ.
Қизболаданкалтак ейиш қандай бўлди?
-Қизболадан...(кулади)...Кино-ю.
Партнерларингиздан қайсидир бир жихатларини йиғиб бир қиз образини яратсак
-Шахзода Матчановани ўзини тутиши, заковати, зодагон оқсуякларга хос кўриниши, Мадинани зериктирмаслик ва шаддодлиги, Севара Солиевани соддалигини.
Севара Солиева билан фильмдаги унинг онаси ўлиш сахнасида, уни овутиб қучоқлашингиз керак бўлган сахнага қарши бўлиб хатто йиғлаган экан
-Севарами? Хаа (кулади). Биласизми, ўша қучоқлаган пайтларда хеч қандай бир хиссиёт, хирс бўлмайди. Ёнингизда ижодий жамоа туради, хеч қандай ёмон фикр келмайди, чунки иш жараёни эканлигини тушуниб турасиз, хеч қачон шу нарса хирс уйғониши иш пайтида бўлмаган тўғриси. Севарани қучоқламасин деганини мен эшитмадим, балки, режиссерларга айтгандир. Лекин ўша сахнада буни қилиш керак эди, ўша холатни кўрсатиш керак.
“Ўзимдан ўзимгача” фильми бошида Сизни қишлоқдаги эркак ураётган сахнаси ишончли кўринган, каскадердан фойдаланилганми? Чунки юзингиз кўрсатилмаган?
-Йўқ ўзим ижро қилганман, институтда сахна харакатини ўқиганмиз, зарбалар ва деворга уриладиган пайтлар қандай ўзини тутиш каби нарсаларни ўргатишган.
Икки қахрамонни ижро қилаётган бир актерни бир кадрда кўрсатиш сахналари қийин кечгандир?
-Эффектларни назарда тутяпсиз шекил, бир нарса қийинчилик туғдирди, камерани “қотириб” қўйиш керак, ва қайта кийиниб сочни қайта тўғирлаш кўп бўлди. Масалан, бир кадрда биринчи қахрамонни бошидан охиригача ижро қилиб кейин иккинчисини қилмай, қисмлаб биринчисини ижро қилиб, ора-орасида икинчи қахрамонники шу каби қисмлаб. Даврон бўлиб бир сахнани Давронга тегишли тарафини бошлаб, камера қотирилади бориб кийиниб, сочни тушириб яна Наримон бўлиб қайтиб давомланди. “Средний”, “крупный” кадрда суратга олиш деган нарсалар бор. Энг қийини ўша грим, кийим алмаштириш бўлди.
Санъат олами аксарият вакиллари фикрича Сиз салбий образларни махоратлироқ ижро қилар экансиз. Лекин “Бўрилар” фильмидан сўнг чўчиб қолгансиз.
-Хозир энди чўчиш йўқ. Чунки бу фильмдан аввал салбий роллар ижро қилиб келаётган эдим. Фақатгина “Нахотки сен?”да ижобий бўлиб, “Ромео ва Джульетта”, “Смс”ларда салбий, “Бўрилар”да эса ундан баттар салбий бўлган. Хозир эса комедик тарафлама бўляпти ва одамларнинг кўзида фақат салбий бўлиб кўринмайдида. “Бўрилар” фильмидан кейин эса томошабинлар муносабати жуда ёмон бўлган, мен учун қаттиқ зарба бўлган. Жудаям бир ёмон тасаввур қила бошлашган мени, кўчада хам кўришса бир кучли ёқтирмасликни сездиришарди.
Ижро қилган фильмларингизни Сизга режиссер сифатида қайтадан суратга олиш имконияти берилса қайси фильмни қайта суратга олиб, нимасини ўзгартирган бўлар эдингиз ва албатта нима учун?
-(ўйланиб истехзоли кулиб қўяди). Режиссер сифатида эмас, шунчаки “Бўрилар” фильмидаги сахналаримдаги қахрамонимнинг харакатларига тушунча берган бўлардим. Нима учун шу дўстини сотаётганлиги, у фильмда бу тушунчалар берилмаган, шунинг учун мен аблах сифатида томошабинга таништирилганман. Қахрамонимга қандайдир бир туртки бўлган, қийналганликми, бирор жуяли сабаб кўрсатган бўлардим. Сабаблари очиб берилмаганлиги боис ролим оқсоқланиб қолган. Қахрамонимга боғлиқ бир икки сахна қўйилиб, фильм бойитилса бошқача бўлар эди.
Бугунги кундаги актерларни хаётини талқин қилиш имконияти берилса, қайси актерни хаётини ижро қилган бўлардингиз?
-Яхши савол. Бугунги кундаги? Билмасам.
Азиз Раметов, Улуғбек Қодиров, Фаррух Соипов, Алишер Узоқов Бобур Йўлдошев Рихситилла Абдуллаев ва Шохруххонлардан кимни хаётини ижро қилиб берардингиз экранда?
-Уларнинг хеч бирини хаётини яқиндан билмаганим боис, билмасам. Жуда бир ғалати савол бўлди. Билмадим.
Яхши тузилиши ва хаётидан ташқари, бугунги кундаги ижро қилган роллари ва хаётда ўзини тутишидан келиб чиққан холда
-Улуғбекни.
Хонандаларданчи, айнан бугунги кундагилардан кимни хаётини фильмда талқин қилган бўлардингиз?
-Хм..Сиз хам фақат чегаралаш қўйдингизда, Ғарб хонандаларидан хам деганингиздаку... Майли, бизлардан Сардор Рахимхонни.
Юқорида келтирган актерлардан кимлар билан дўстона муносабат бор? Ва ўзаро ролларингиз хақида бўлишасизларми, бир бирингизга танқидий ёки ижобий бахолар бўладими?
- Улуғбек Қодиров, Алишер Узоқов, Шохруххон, Азиз Раметов, Фаррух Соипов ва Бобур билан хам. Жуда хам яқинмасу, лекин дўстона муносабат бор. Ўзаро танқидий ёки ижобий бахолар бўлмайди.
Сизга энг қаттиқ ботган танқид?
-Бир сайтда мени Шохруххонга “Пойма-пой” фильмида тақлид қилди деб ёзишгани. Шохруххонни ижодини хурмат қиламан, лекин хеч қачон тақлид қилмаганман, бу оддий комедик кўриниш эди. Мен унинг фақат “Девдас” ва “Вир ва Зара” фильмини кўрганман. Нотўғри талқиндаги танқидни тушунмадим, бу айнан актерга эмас, бу хазил бўлган сахна эди холос. Мени танишларим бу хақида айтишганида менда ёқимсиз хис бўлди.
Энг ёққан мақтов?
-“Бўрилар” фильмидаги образимни кинони тушунадиганлардан, бошқа кўз билан қараб, ижро қилган махоратимга яхши бахо беришган. Мана шу менга ёққан. Гап мақтовда эмас, адолатли ёндошилган хулоса ва бахода.
Ўзингиз устингизда ишлаб турасизми? Фильмдаги роллардан унчалик чархланмаса керак, хар холда театр эмас.
-Театр албатта актерга керак. Биласизми, вақтим бўлганида фильм томоша қиламан, персонажларни кузатаман.
Тақлидда ўзингизни йўқотиб қўймайсизми?
-Мен тақлид қилмайман -да.
Махоратини ўрганасиз?
-Ха ижро махоратини ўрганаман. Хозирги холатда ўзини эмоциясини қай тарзда намоён қиляпти, албатта бунда ёш актерларни эмас, ёши катта актерларни ишлашини кўриб ўрганаман.
Уйда якка қолган махал бундай ўрганишни ўша пайтни ўзида ўзингизда синаб кўриш холлари бўладими? Чунки тажриба мияда бўлмайдида.
-Ха, тўғри, ўзим билмаган холда харакатланиб кетиш холлари бўлади.
Актерлардаги мана шу нарса психологик тарафлама қаралганда натижаси келажакда ўзлигини йўқотиб кўпроқ рол билан яшаш холатлари учрашини биламан. Актерлар бекорга кўпчиликка оддий инсонларга ғалати туюлмайди, ижодкор ўзи асли шу ғалатироқлиги билан ажралади. Лекин актерлар ўзини хаёти билан рол орасидаги чегарани унутиб қўйишдан қўрқармикан деган савол бор.
-Албатта бу чегара керак, лекин бу нарсаларни чуқурроқ тушуниб бу чегаралашларни ўз хаётда тадбиқ этишга менга хали бор деб ўйлайман.
Қахрамонларингизхаётингизга таъсир қилганлари бўлганми? Қайсидир образда узоқ вақт қолиб кетиш холлари..
-Йўқ бундай холатлар бугунги кунгача хали бўлмаган.
Қайсидирқахрамонингизда ўзлигингизни топгандек бўлганмисиз? Яқин ёки умуман зид образлар.
-(узоқ ўйланади) Йўқ бўлмаган.
Қайсиқахрамонингиз хаёти билан яшаган бўлардингиз? Ва қайсинисида хеч қачон?
-“Смс”даги ролимни умуман қабул қила олмайман. Ва яшолмаган хам бўлардим, ва албатта ўша “Бўрилар”да хам. Мени ўзимни хаётим ёқади (кулади)
“Ўзимдан ўзимгача” фильми премьерасидан сўнг, нафақат менинг фикрим, балки тв, радио, газета журналистлари, хонандалар фикридан келиб чиққан холда келтирилган минуслар асосидаги Сизнинг ролингизга нисбатан айтилган фикрлар: Икки бир биридан йироқ бўлган қахрамонларни, тубдан бир-биридан фарқ қилинмагандек. Нафақат бир қахрамон, балки иккисида хам бир Адиз эканлигидан нарига ўтилмагандек. Қишлоқда йигит тез кўникиб кетгандек, уларни ажратиш яхши очиб берилмаган. Гўё икки бир хил харакетрга эга эгизакларни жойлари алишгандек, комедия бўлганига бу нарсаларга жиддий қаралмадими? Ёки айб Сиздами?
-Айб барибир ўзимда бўлди деб хисоблайман. Чунки ўша ерда хам ўзим кўриб билдим, Сиз айтгандек тубдан ўзгариш киритиш учун қандайдир бир мимиками, юришидами, нимадир қўшиш керак бўлган. Бу менинг айбим. Шу нарсалардан тўғриси ўзимнинг кўнглим тўлмади. Биринчи маротаба икки қахрамонни ижро қилишим сабаб бўлса керак. Барибир хали чуқурроқ тахлил қилиш керак деб ўйлайман.
Ўзингизга берган танқидингиз бу фильмдан?
-Мана шу, бир-биридан тубдан бошқа-бошқа қилиш кераклиги. Бу нарсани суратга олиш жараёнида назорат қилиш жуда қийин, режиссерни хаёли кадр ва бошқа нарсалар билан банд бўлади. Бу нарсаларни актернинг ўзи назорат қилиши керак.
Қайсиактриса билан роль ижро қилган бўлардингиз?
-(Тезда) Дилноза Кубаева билан хохлардим, Гулчехра Эшонқулова билан хохлардим.
Актерлардан
-Фаррух билан “Қалбим ўғриси”да бирга иштирок қилдик, Алишер Узоқов ва Шохруххон билан хам бирга ишладик, Улуғбек Қодиров билан бир фильмда иштирок қилиш ниятим бор.
Келажакда режиссер бўлиш орзуингиз борми? Ва қандай фильм суратга олган булардингиз?
-Келажакда режиссер бўлиш ниятим бор Худо хохласа. Мана бундай бир нарса борки, одамнинг ичида бир нарса (қўли билан пастдан юқорига кўтариб бориб кўрсата бошлайди) тўлиб, тўлиб боради-да , у тўлса, кейин у бир нарсага қодир бўлади. Меники хали тагида турибди, хали анча бор. Ният бор лабатта , лекин хозир қандай фильм олган бўлишим хақида айта олмайман. Потенциал хозирча йўқ, инсон барибир “пишиши” керак.
Хоббилар, ёки кунига ўзингизга ажратадиган нарсалар хақида.
-Оригинал тарзда ажралиб турадиган хобби иштиёқларим йўқ. Авваллари шеърлар ёзардим, лекин бунга анча бўлган. 6-7 йил аввал эди, хозир ёдимда хам йўқ.
Актер бўлмаганингизда
-Таржимон бўлишни ўйлагандим.
Шахсий хаёт
-Кейинги йил уйланишни режа қиляпман.
Интервью пайтидаги қизиқ холат:
Мазкур фильмдаги қизиқ воқеалар
-Анави..хўкизчаларни олиб чиқади-ю ўша сахналари..
Нималарни? Хўкизчаларни?
-Хўкизчами? Нима дерди? Теленок-де
Бузоқчалар
-Ха шулар, (кулади), энди тожикчада гўсала дейди-да..
Нимага..Сиз тожикмисиз?
-Ха тожикман-да (кулади)
Қачонтожик бўл..( адашиб кетганимдан кулгу кутарилади)
-Буни хам ёзиб қўйинг (кулади). Қачон тожик бўлдиз денг? (кулади)
Sayyod сухбатлашди
|