Дания уч Скандинавия давлатлари ичида энг кичиги саналади. У Ютландия ярим оролининг 1/3 бўлагидан ташкил топган. Ярим оролга «эгаликда» унга Германия шериклик қилади. Дания Ютландия ярим оролидан ташқари яна кўпгина оролларни ўз ичига олади. Исландиянинг 2 та ороли ва Британия қўл остидаги ороллар орасида жойлашган Фарер ороллари ҳам Данияга тегишли. Шунингдек, Дания Гренландия оролига ҳам эгадир.
Географик ўрни ва майдони
Дания Европанинг шимоли ғарбида , Болтиқ ва Шимолий денгизлари орасида жойлашган. Унинг чегаралари асосан денгиздан ўтади. У фақат жанубда Ғарбий Германия билан чегарадош бўлиб , қуруқликдаги чегараларининг узунлиги 68 километрга тенгдир. Унинг шарқида Швеция, шимолида Норвегия жойлашган. Оролларининг кўп бўлишига қарамай Даниянинг майдони жуда кичик. У 43093 кв.км.ни ташкил қилади. Аҳолиси сони 6 млн. киши атрофида. Пойтахти Копенгаген. Йирик шаҳарлари - Орхус, Оденсе, Ольборг.
Аҳолиси
Аҳолининг кўпчилиги скандинавлар бўлиб, жанубда немис жамоалари ҳам бор. Пойтахти Копенгагенда аҳоли зичлиги кундан-кунга ортмоқда. Аҳолининг тенг ярми шаҳарларда яшайди. Фарер ороллари аҳолиси тахминан 50 минг кипшни ташкил қилади.
Данияга исломнинг келиши
Данияга ислом дини яқин ўтмишда келган. Мусулмон ишчиларининг бу ерга кўчиб келишлари 1968 йил-да бошланди. Бу санагача у ердаги мусулмонлар сони юзлар билан ҳисобланар эди. Иммиграция ошиши билан уларнинг сони ҳам ортиб борди ва 1971 йилнинг ўзида 13 минг кишига етди. Улардан 3 мингтаси юго-слав ва албанлар, 5 мингги покистонлик, мингтаси эса араблар, яна мингтаси турклар эди. 1977 йилга келиб Данияда мусулмонлар сони 18 мингтага етди. Ҳозирда улар 45 минг кишидир.
|