22 октябрь санаси соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда «Дада» номли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди.
Фильм
премьерасида Алишер Узоқов, Шаҳзода Матчонова, Гулчехра Эшонқулова,
Искандер, Акбарҳўжа Расуловларни кузатишимиз мумкин. Шунингдек, мазкур
фильмни премьерасига ушбу фильмда чақалоқ Зафар ролида суратга тушган
кичик Беҳруз Ғуломов оила аъзолари ва яқинлари билан ташриф буюришди.
Фильмни
мазмунини қисқача ёритадиган бўлсак, машғулотдан қайтаётган Зафар
(Улуғбек Қодиров) бекатда тўлғоқдан қийналаётган аёлга ёрдам беради.
Туғруқхонада аёлни эри сифатида Зафарнинг маълумотларини қайд этиб
қўйишади ва унга қўнғироқ қилиб ўғиллик бўлганини маълум қилишади.
Бўйдоқ йигит уйланмасдан фарзандлик бўлиб қолганидан ҳайратга тушади.
Кейинчалик маълум бўлишича, қишлоқдан келган қиз никоҳдан ўтмай туриб
ҳомиладор бўлиб қолади ва Зафарни турмуш ўртоғи сифатида таништиради.
Зафарни унаштириб қўйилган қизи бўлади. У қиз (Муҳаббат Эргашева) уни
«ўғли» борлигини билиб, тўйни тўхтатади. Боши берк кўчага кириб қолган
Зафар кичик чақалоқ Зафар билан шаҳар кўчаларини бесамар кезади.
Воқеалар ривожини сиз «Дада» фильмини томоша қилганингиздан сўнг билиб
оласиз... )))
Мазкур фильм комедия жанрида бўлиб, уни бошини
томоша қилган томошабин охири қай тарзда тугагашини тахмин қила
олмайди. Актёрлар гуруҳи яхши танланган ва улар ўзларига юклатилган
вазифани аъло даражада адо этишган. Улуғбек Қодировни ижроси эса
алоҳида таҳсинга сазовордир! Томошабин фиьмни томоша қилганида бир
зумга бўлса ҳам зерикмайди. Бугунги кун ёшларига тарбиявий аҳамиятга
эга бўлган фильм деб эътироф этишимиз мумкин. Фильмга Шоҳруҳхон
«Инсонлармиз» деб номланган соундтрек куйлаган. Фильм «Ўзбеккино»
Миллий агентлиги ва «Илк Фильм» студияси томонидан суратга олинган.