Бу йил ёзда Тошкентда янги Chevrolet Spark (Matiz М 300) автомобилининг
тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу машина билан савдолар 26 августдан бошланди.
Машинанинг ташқи кўриниши одамни ўзига тортади, у асосан аёл
авто-ишқибозларнинг юрагини забт этиши шубҳасиз. Хўш, нега энди ушбу
янги модель айнан аёлларга мўлжалланган? Бу саволга машинанинг техник
параметрлари ва габаритларининг ўзи жавоб бўлиши мумкин. Эътиборингизга
Chevrolet Spark автомобилининг аёллар машиналари сирасига киришини
тасдиқловчи фактларни тақдим этамиз.
Кўпгина аёл-автомухлислар автомобилларни жинсига қараб ажратишни
ёқтирмайдилар, аммо бу борада ҳам статистика мавжуд: кўпгина аёллар
«кичкина машиначаларни» афзал кўришса, эркаклар асосан йирик
«араваларни» харид қилади. Chevrolet Spark аёлларнинг ўртача статистик
афзалликларига мос келувчи кичик синфдаги автомобилларга яхши намуна
бўла олади.
Автомобил исталган дид ва бўлғуси харидорнинг истакларини акс
эттирувчи турли-туман ранглар палитрасида тақдим этилган. Ўша
статистикани қурол қилиб олган ҳолда, аёлларда фақат ёрқин ранглар
талабга эга бўлишини тахмин қилиш мумкин.
Автомобилнинг ярқ этиб кўзга ташланадиган дизайни Matiz никидан
тубдан фарқ қилади. Машинанинг кескин шакллари шаҳримиз кўчаларида
ажралиб туради. Бундай «жилвали» ва динамик автомобил бизнес ледининг
ҳам, беташвиш зиёфатчи хонимнинг ҳам услубини ажойиб тарзда тўлдириб
туради.
Аёллар «кичик машиналарда» аввало хавфсизликни қадрлайдилар.
Chevrolet Spark хавфсизлик ёстиқчалари ва кузов конструкциясида
ишлатилган мустаҳкамлиги юқори пўлат билан жиҳозланган бўлиб, у шаҳар
йўллари бўйлаб дадиллик билан юриш имконини беради. Машинанинг ушбу
характеристикалари ва алоҳида конструкцияси ўз сегментида хавфсизлик
бўйича энг юқори баҳони олган. Шубҳасиз, автомобилнинг мазкур жиҳати ўз
фарзандларини олиб юришдаги хавфсизлик ва қулайлик ҳақида қайғурувчи уй
бекалари ва оналарнинг эътиборини тортади.
Аёллар учун автомобил харид қилиш чоғидаги яна бир муҳим омил – бу
автомат узатиш коробкасининг мавжудлиги, у машина ҳайдашни анча
соддалаштиради. Бир литрли двигателга эга Chevrolet Spark автомобилини
харидорлар айнан автоматик коробка билан сотиб олишлари мумкин. Табиатни
ҳурмат қилувчи аёлларнинг эътиборига шуни ҳавола этамизки, янги
моделнинг двигатели Евро 3 экология меъёрларига тўғри келади.
Chevrolet Spark машинасининг нархи 16,596 млн. сўмдан 20,800 млн.
сўмгача бўлган маблағни ташкил этади. Автомат узатиш коробкаси билан
бирга автомобилнинг қиймати 21,970 млн. сўмга етади.
Автосалондагиларнинг сўзларига кўра автомобил сўмда сотилади. Буюртмалар
кўплиги туфайли харид қилинган Spark ни икки ойгача кутишга тўғри
келади.