Бир дугонам тўрт йил илгари турмушга чиққанди. Хозир бир фарзанди бор. Яқинда у билан гаплашсам, у менга "мен эримдан ажрашяпман” деди. Жуда хайром булдим, чунки у менга эри билан алоқаси бузилиб бораётганини хеч айтмасди, доим оиласининг расмларини жўнатарди. Гап шунда эканки, унинг эри жуда рашкчи экан. Хатто ишга бормайсан деб кийим кечакларини парча парча килиб қирқиб ташлабди. Ораларида жанжал кўпайибди. Шундай қилиб, дугонам эридан ажралишга мажбур бўлибди. Мен ундан "эрга тегмасдан олдин рашк қилмасмиди?” деб сўрадим. "Рашк қиларди, унда унча аҳамият бермаган эканман, ёшмиз, юрагида севги мухаббат кўп, бу табиий деб ўйлардим”, деди. "Ҳозир эса, рашк қилиш у ёқда турсин, мени ‘бошқалар билан юраяпсан’ деб айблай бошлади. Ҳар куни уйда уруш жанжал, боламга бу ёмон таъсир қиларди” деди дугонам. Хозир бир у ўзи боласини катта қилаяпти, эри хатто алимент хам тўламас экан. Эр хотинидан ‘уйда ўтирасан’ деб талаб қилишга хаққи борми? Оиласини сақлаб қоламан деб дугонам эри билан унинг ‘казинаги’ бўлиб ўтириши керакмиди? Ёки ажрашиб тўғри қилдимикан? Азиза
|