Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор” сафига яна бир бразилиялик футболчи Алоизио келиб қўшилди, деб хабар бермоқда Football.ua сайти.
35 ёшли ҳужумчи сўнгги пайтларда Бразилиянинг "Васку да Гама” клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Аммо футболчи "қалдтрғочлардан тушган таклифни рад эта олмади.
Европада Алоизио 1999 йилда донг таратганди. Ўшанда бу футболчи Франциянинг Эент Этьенн жамоаси сафига келиб қўшилганди. Фаолиятининг кейинги йиллари эса ПСЖ, "Рубин”, "Атлетико”, "Сан Паулу” ва Қатарнинг "Ал Райан” жамоаларида кечди.
2006 йилда ушбу ҳужумчи "Сан Паулу” Копа Либертадорес турнири тўпурари бўлган. Бундан ташқари, Алоизио уч марта чемпионлик унвонини қўлга киритган.