Осиё Чемпионлар лигасида "Бунёдкор”
жой олган "В” гуруҳида битта ўрин "бўш”. Бу жойни Ғарбий минтақадаги
плей-офф ғолиби тўлдириши керак. Айнан Ғарбдаги плей-офф раундининг
икки учрашувидан биринчисини бошқаришни Осиё футбол конфедерацияси
ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига топширди.
30 январь куни
Суриянинг Хомс шаҳрида бўлиб ўтадиган маҳаллий "Ал-Карама” ва БААнинг
"Ал-Вахда” клублари ўртасидаги ярим финал баҳсига Валентин Коваленко
рефери этиб тайинланган. Унга қанотларда Андрей Букатин ва Алексей
Мироновлар ёрдам беришади. Захира ҳаками – Владислав Цейтлин.
Ушбу
жуфтлик ғолиби 6 февраль куни плей-офф финалида ўз майдонида
Ҳиндистоннинг "Черчилль Бразерс” клубини қабул қилади ва беллашувда
ғалаба қозонган жамоа "Бунёдкор” тўп сурадиган гуруҳга қўшилади. WWW.LIGA.UZ