Ўзбекистонинг уч карра чемпиони Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ташкил этилган вақтдан бошлаб UzGazOil ҳомийлик қилишидан барчани хабари бор. Албатта "Бунёдкор" UzGazOil ҳомийлигида кўпгина совринларни қўлга киритди. Бироқ янги мавсумдан бошлаб жамоага Россиянинг йирик нефт ишлаб чиқарувчи ташкилоти яъни "Газпром" ҳомийлик қилиши мумкин. Айрим тасдиқланмаган маълумотларга қараганда ушбу йирик Нефт ишлаб чиқарувчи "Газпром" компанияси қалдирғочларга ҳомийлик қилиш таклифи билан жамоа ташкилотчиларига мурожат этишган. Агарда ушбу ҳомийлик шартномаси амалга ошадиган бўлса, "Бунёдкор"нинг молиявий жихати янада яхшиланиб жамоада яна бир қанча хорижлик футболчиларни кўришимиз мумкин бўлади ва Осиё миқиёсида гранд жамоалар сафида пешқадам бўлиб олиши эхтимолдан холи эмас. "Газпром" компанияси бир қанча спорт йўналишидаги жамоалар билан биргаликда Россия примьеросида иштирок этаётган ва 2010-йилда чемпионликни қўлга киритган Санк-Петербургнинг "Зенит" жамоасига ҳам ҳомийлик қилиб келади. Албатта ушбу маълумотлар миш-мишлигича қолмоқда ва ўз тасдиғини топмаган. Ўйлаймизки тез кунда ушбу маълумот ўз тасдиғини топади. Тайёрлади: Шоҳхусрав Содирҳўжаев