Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси дунё клубларининг янги рейтинггини эълон қилди.Эълон қилинган янги рейтинг 2009 йилнинг 1 сентябрь ва 2010 йилнинг 30 август оралиғидаги ўйинлар бўйича тузиб чиқилган.«Бунёдкор» ўтган ойдаги мавқеини 11 поғона яхшилаб олди. Айни пайтда "қалдирғочлар" 115,5 очко билан 108-ўринни эгаллаб туришибди.Мамлакатимиз вице-чемпиони «Пахтакор» 251-поғонага тушиб кетди. «Шерлар»нинг ҳисобида 78,5 очко мавжуд.Қаршининг «Насаф» клуби эса 67,0 очко билан 335-поғонани банд этишган. Ўтган ойда улар ҳозиргисидан беш поғона юқорироқда эдилар.Дунё клублари рейтингининг юқори учлигида ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ. Ҳамон «Интер», «Барселона» ва «Бавария» клублари пешқадамлик қилишмоқда.
Тўлиқ рейтинг билан шу ерни босган ҳолда танишишингиз мумкин.