CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:33
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Февраль » 17 » «Бунёдкор» янги футболчиларини таништирди
08:28
«Бунёдкор» янги футболчиларини таништирди

 "Бунёдкор” ФК жамоа таркибига бу йил жалб этилган футболчилар тўртлигининг тақдимот маросимини ўтказди.


"Жар” стадиони анжуманлар залида ташкил этилган ушбу тадбирнинг биринчи ва иккинчи қисмларида клубнинг янги спорт директори Муродилла Алимбаев, футболчилар Анзур Исмоилов, Александр Ковалёв, Денилсон ва Стевица Ристич қатнашдилар.

Дастлаб журналистлар билан учрашувга ҳимоячилар – Исмоилов билан Ковалёв ташриф буюришди. Орадаги суҳбатдан сўнг янги "қалдирғочлар” "Бунёдкор”да тўп сурадиган ўз рақамларига эга бўлишди. Уларга футболкаларни "Бунёдкор” ФК Кузатув кенгаши раиси Таваккал Исмоилов топширди. Исмоилов "Бунёдкор”да ҳам ўз жонажон рақамига эга бўлди - №24. Ковалёв эса 31-рақамни олди.

Тақдимот маросимининг иккинчи қисми қаҳрамонларига "Похан Стилерз” сафида 2009 йилги Осиё Чемпионлар лигаси ғолиблари – ҳужумчилар Денилсон ва Стевица Ристич айланишди. Улар, тегишлича, 11 ва 5-рақамлар соҳиблари бўлдилар.

Маросимнинг якунловчи қисмида "қалдирғочлар” бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари 2010 йилги футбол мавсуми бошланаётганлиги муносабати билан уюштирилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.

(Журналистлар саволларига футболчилар ва бош мураббий берган жавоблар билан кейинги материалларимизда танишасиз)

ЯНГИЛАР-2010
2010 йилги мавсумда "Бунёдкор” таркибида шу йилнинг январь ойида жамоамиз сафига келиб қўшилган тўрт нафар янги футболчи ўз дебютини ўтказишади.

ДЕНИЛСОН МАРТИНС НАСИМЕНТО
Фуқаролиги: Бразилия
Амплуаси: Ҳужумчи
Туғилган санаси ва жойи: 04.09.1976 йил Сальвадор шаҳри – Бахия штати пойтахти (Бразилия)
Бўйи 177 см, вазни 80 кг
Ўйнаган жамоалари:
• «Камасари» (Бразилия) – 1995-1996
• «Фейеноорд» (Голландия) – 1996-1997
• «Пари Сен-Жермен» (Франция) – 1997-1998
• «Униао де Ламас» (Португалия) – 1998-1999
• «Ал-Шабаб» (Дубай, БАА) – 1999-2002
• «Дубай Клаб» (БАА) – 2002-2004
• «Ал-Наср» (Дубай, БАА) – 2004-2005
• «Атлас» (Мексика) – 2005
• «Дэджон Ситизен» (Жанубий Корея) – 2006-2007
• «Похан Стилерз» (Жанубий Корея) – 2008-2009
• «БУНЁДКОР» (Тошкент) – 2010 йилдан буён

ЮТУҚЛАРИ: Франция кубоги соҳиби (1998), Франция Лига кубоги соҳиби (1998), Жанубий Корея футбол Ассоциацияси кубоги соҳиби (2008), «Кей» Лига кубоги соҳиби (2009), Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби (2009), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари (2009, 4та гол билан).

СТЕВИЦА РИСТИЧ
Фуқаролиги: Македония
Амплуаси: Ҳужумчи
Туғилган санаси ва жойи: 23.05.1982 йили Вршац шаҳри (Сербия)
Бўйи 188 см, вазни 84 кг
«Вршац» ФК мактаби тарбияланувчиси
Ўйнаган жамоалари:
• «Вршац» (Сербия)
• «Младост Люкс» (Сербия) – 2003
• «Силекс» (Кратово, Македония) – 2003-2006
• «Чжонбук Хёндэ Моторс» (Жанубий Корея) – 2007-2008
• «Похан Стилерз» (Жанубий Корея) – 2008-2009
• «БУНЁДКОР» (Тошкент) – 2010 йилдан буён

Македония терма жамоаси сафида 2007-2009 йилларда 8та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол киритган. Шу ўйинлардан учтаси ЕВРО-2008, 3таси ЖЧ-2010 саралаш баҳсларига тўғри келади. Терма жамоадаги ўзининг ҳозирча ягона бўлиб турган голини 2007 йил 7 февралда Албания терма жамоаси билан кечган ўртоқлик учрашувида киритган (якуний ҳисоб - 1:0).

ЮТУҚЛАРИ: Жанубий Корея футбол Ассоциацияси кубоги соҳиби (2008), «Кей» Лига кубоги соҳиби (2009), Осиё Чемпионлар лигаси ғолиби (2009).

Македония олий лигасининг энг яхши тўпурари:
2004/05 – «Силекс» таркибида 26та гол билан
2005/06 – «Силекс» таркибида 28та гол билан (бу натижа 1995/96 йиллардаги мавсумдан бери шу кунгача Македония чемпионатидаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади).

ИСМОИЛОВ АНЗУР ҲУСАНОВИЧ
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Амплуаси: Ҳимоячи
Туғилган санаси ва жойи: 21.04.1985 йил Тошкент шаҳри
Бўйи 190 см, вазни 85 кг
«Трактор» (Тошкент) футбол мактаби тарбияланувчиси
Ўйнаган жамоалари:
• «Солиқчи» (Тошкент, 2-лига) – 2000
• «Трактор» (Тошкент, ўринбосарлар) – 2001
• «Трактор» (Тошкент, асосий таркиб) – 2002 йилнинг 1-давраси
• «Пахтакор» (Тошкент, ўринбосарлар) – 2002 йилнинг 2-давраси – 2006 йилнинг 1-давраси
• «Самарқанд-Динамо» (асосий таркиб) – 2006 йилнинг 2-давраси
• «Пахтакор» (Тошкент, асосий таркиб) – 2007-2009
• «БУНЁДКОР» (Тошкент) – 2010 йилдан буён

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида тўп сурган. Олимпия терма жамоамиз таркибида Пекин-2008 Олимпиадаси саралаш баҳсларида иштирок этган. Миллий терма жамоамиз сафида 19 учрашувда майдонга тушган. Осиё кубоги-2007 иштирокчиси.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида илк учрашувини 2007 йил 2 июлда Жанубий Кореяда Ироқ (2:0) терма жамоасига қарши ўтказган.

ЮТУҚЛАРИ: Ўзбекистон чемпиони (2007), Ўзбекистон чемпионати кумуш медали совриндори (2008 ва 2009), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2007 ва 2009).

КОВАЛЁВ АЛЕКСАНДР АЛЕКСАНДРОВИЧ
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Амплуаси: Ҳимоячи
Туғилган санаси ва жойи: 24.09.1986 йил Жамбул шаҳри (Қозоғистон)
Бўйи 180 см, вазни 78 кг
ТАПОиЧ (Тошкент) футбол мактаби тарбияланувчиси
Ўйнаган жамоалари:
• «Локомотив-2» (Тошкент, 1-лига) – 2004
• «Локомотив» (Тошкент, олий лига) – 2005
• «Динамо» (Самарқанд, олий лига) – 2006 йилнинг 1-давраси
• «Насаф» (Қарши) – 2006 йилнинг 2-давраси - 2007
• «Металлург» (Бекобод) – 2008-2009
• «БУНЁДКОР» (Тошкент) – 2010 йилдан буён
Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланади.
ЮТУҚЛАРИ: "Насаф” таркибида Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2006).

Категория: Новости Футбола | Просмотров: 962 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz