Ўзидан
мильярдлаб долларлик мерос қолдирган хитойлик аёлни фарзандлари 600
мусиқачи, олтин билан қопланган тўплардан отилган ўқлар билан тантанали
равишда дафн қилди. 82 ёшли Чен Лаотай хонимнинг дафн маросими тарихда
қоладиган бўлди. Венлинг шаҳридаги қабристон гуллар билан безалди, 600
мусиқачи мотам куйини чалди, қабристон ташқарисига ўрнатилган олтин суви
билан ишланган тўплар ўқланди, "Линколн” маркали 8 та лимузин жўрлигида
марҳума жасади қабристонга олиб келинди.
Минг-минглаб
инсонлар иштирок этган маросим туфайли баъзи йўлларда тирбандлик юзага
келди. Маҳаллий газеталардан бирининг ёзишича, 6 нафар фарзанди бўлган
Лаотай хонимнинг барча фарзандлари миллионер экан.