Буюк Британия бош вазири Гордон Браун ҳукумат бир неча лойиҳаларни, жумладан, Ла-Манш остидаги туннелни сотишга қарор қилганини хабар қилди. Британия ҳукумати вакилларининг фикрича, бу бюджет харажатларини камайтиришга ёрдам беради.
Савдолар бир неча босқичда амалга оширилади. Харидорларга биринчи босқичда Ла-Манш остидаги туннел, «Tote» букмекерлик компанияси, «URENCO» уран қазиб олиш концерларининг давлат улушларини сотиб олиш таклиф этилади. «Daily mail»нинг ёзишича, савдолар Буюк Британия ғазнаси уч миллиард фунтга ортишига сабаб бўлади.