Жаҳон тоторлари кенгашининг Ижроия қўмитаси Ҳар йили Рамазон ойида бу ерда ифторлик ўтказиб келмоқда. Бу тадбирнинг ташабускори ЖТК раиси Ринат Закировдир. “Ифторлик мажлиси”га мазкур кенгаш билан ҳамкорликда бўлган зиёлилар, жамоатчилик ва диний арбоблар таклиф қилинади.
Бугунги ифторликка Тотористон Жумҳурияти Давлат Кенгаши вакилларидан Разил Валеев, Туфан Миннулин, Роберт Миннулин ҳамда таниқли журналистлар ташриф буюрдилар. Тотористон муфтийсининг Қозонда бўлмаганлиги сабабли (Усмон Исҳоқов хизмат сафари билан Саудия Арабистонида) амри маъруф ва ифторликда бўладиган бошқа амаллар у кишининг ноиби Сулаймон Зарипов томонидан ўтказилди
Ифторликдан сўнг Қуръон мажлиси аҳли таровиҳ намозини адо этиш учун Тотористоннинг бош масжиди - Қул Шариф томон йўл олишди.
Маълумки, Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги дўзахдан халос бўлиш кунлари сифатида алоҳида қадрланади. Қуръони каримда айтилганидек, муқаддас оятлар нузули бошланган Қадр кечаси айнан шу ўн кунлик ичидадир. Шу ўн кунликда ибодатларни, яхшиликларни янада кўпроқамалга ошириш лозимдир.
|