Бутун дунё туризм куни (World Tourism Day) Бутун дунё туристик ташкилоти Бош ассамблияси томонидан 1979 йилда Испаниянинг Торремолино (Torremolinos) шаҳарчасида эълон қилинган.
Байрам мақсади- туризм ташвиқоти, дунё ҳамжамияти иқтисодиётига қўшган таъсирини ёритиш, турли мамлакатларда истиқомат қилувчи халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. Бу байрам ер шарининг гўзал масканларини, тоғу боғларини, ўрмон-у турли сув ҳавзаларини кезган ҳар бир сайёҳ учун ёқимли хотиротларни муҳрлайди! Бу байрам дунёнинг турли давлатларида 20 йилдан буён нишонланиб келяпти. Дарвоқе, биринчи туристик агентлиги Томас Кук томонидан 1841 йилда ташкил этилган.
Бутун дунё туризм куни бизнинг мамлакатда ҳам ўтказилди. Байрам пойтахтимизнинг нуфузли меҳмонхоналарининг бирида “Ўзбектуризм” ходимлари ва бошқа меҳмонлар иштирокида нишонланди.
***
Истеъдодли актёр Фаррух Сойипов туғилган кунини пойтахтимиз марказидаги тунги клублардан бирида нишонлади. Режиссёрлар, актёрлар, модельерлар ва яқин дўстлар даврасида базму жамшид авжида бўлди. Табрикдан кўра кўпроқ ўйин-кулгуга навбат тегди! Барча ашаддий мухлислари номидан Фарухни чин дилдан муборакбод этамиз. Кейинги туғилган кунигача эса, Сойипов янги ва яхши кинокартиналарда ажойиб образлар орқали туғилишига тилакдошмиз!
Жасур
|