CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:12
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Март » 9 » Бу ёруғ оламнинг тожисан, аёл!
20:27
Бу ёруғ оламнинг тожисан, аёл!

Бу ёруғ оламнинг тожисан, аёл! 

                Тўғрисини айтсам, кўнглимдаги миннатдорчилик туйғуларини изҳор этишимга баҳонаи сабаб туғдиргани учун 8 – мартни яхши кўраман!

Бу кун аҳли аёлимга, қизимга, онамга, синглимга, шоира дўстларимга, ҳамкасаба аёлларга бир оғиз ширин сўз, имкон даражасида совға – салом ҳадя этишимга имконият яратгани учун бу байрамнинг хосиятли фазилатларидан хурсандман. Яшириб нима қилдик, шу аёллар бор, олам гўзал, ҳаёт чароғон. Уларсиз иш битмайди. Уларсиз яшашнинг қизиғи йўқ. Лекин бандаи ожизмизда, ҳар кун бир ёстиққа бош қўйиб, бир ёстиқдан бош кўтарадиган аҳли аёлимизга гоҳо бир оғиз ширин сўз айтиш хаёлимизга келмайди. Дилимиздаги тилимизга чиқиши қийин.

Бундай байрам кунлари, йўл очилади. Тилимиздан кишанлар ечилади.

Ҳазрати Умар розиаллоҳу анҳу: "Покиза аёл иймондан кейинги улуғ неъмат” – дея аёлларни шарафлаганлар. Қаранг, инсон учун энг буюк неъмат, иймон бўладиган бўлса, ундан кейинги энг улуғ неъмат Ер, сув, ҳаво, ота, ўғил, устоз ё бойлик, ё амалдорлик, ё жаҳонгирлик демадилар, аёл – дедилар.

Ер юзидаги жаъмики буюк инсонлар – аёллар бу дунёнинг зийнати, гавҳари, гулчамбари, ва бошида турган тожи дея, якдил қарорга келганлар. Ҳатто у дунёнинг саодати, фароғати, нафосати, малоҳати, ҳаловати, тароватини аёллар билан бирга бўлишликда кўрганлар.

Ҳатто оламлар сарвари Расулуллоҳ с.а.в. жаноблари ҳам: - Ўлим менга осон бўлади, эй Ойиша! Сенинг жаннатда аёлим бўлишингни кўрдим. – деганлар. Жаннатга тушиши аниқ зот ҳам, жаннатнинг беқиёс гўзаллигини аниқ билган зот ҳам, жаннатда Ойиша онамиз билан бирга бўлишни истаётган эканлар, демак ҳар икки дунёда аёлдан кўра мукаррам зот йўқлигига, гувоҳлик бераяптилар. Бу аёлларга муҳаббат нақадар шарт эканининг улуғ исботи далили эмасми?

Агар меҳрга ҳайкал қўйилса, у албатта аёл шаклида бўлади. Аёл қалби мўъжиза эканлигига ишонмаган одам, инсон зотининнг буюклигига ҳам ишонмайди. Аёл учун жасорат кўрсатмаган одам, жанг майдонида жангга тушмаган аскардан фарқи йўқ. Дунёда ҳеч нарса севгилингизнинг юзидан гўзалроқ эмас. Агар Ер юзидаги жаъмики  ҳаваскор шоирлар аёллар буюклигини таърифлай олганларида, барчаси санъаткор шоирга айланишарди.

Аёлларга тилагим, Илоё, халқимиз, миллатимиз, келажагимиз, Истиқлолимиз бахтига омон бўлинг. Сиз борки, оиламизда қут – барака, файз  бор, сиз борки, наслимиз давом этмоқда, сиз борки, шу уй, шу Ватан, шу миллат учун жон тикамиз, сиз борки, шу Ватан буюклиги учун, шу Ватан тинчлиги учун курашамиз, сиз борки шеър ёзамиз, адабиётимизни улуғлаймиз, сиз борки, маърифатимизни юксакка кўтарамиз, сиз борки шу ҳаёт учун, шу замин, шу она Ер, шу осмон, шу ойу – юлдузлар тинчлиги учун курашамиз! Сизни қанча шарафласак, қадрингизни қанча юксакка кўтарсак, биз аввало ўзимизни улуғлаган бўламиз, ҳаётни, яшашни, инсонийлигимизни улуғлаган бўламиз, бу икки дунёмиз обод бўлишига кафолатдир! Сизга байрам муборак, эй таърифи тавсифга сиғмас муҳтарам аёл!

Оллоҳ мўъжизаси, моҳисан аёл

Шодлик маликаси, шоҳисан аёл.

Буюк – буюкликда сенинг тенгинг йўқ,

Оламнинг бахтисан, тожисан аёл.

 

 

                                                                       Муҳаммад Исмоил

-----------------------------------------------------------

                   Таҳсин

 

Менга гоҳо кулиб, гоҳ боқмаган қиз

Кўчангизга умид билан келганман.

Сиз жуда чиройли, қўл етмас юлдуз,

Заминда гўзал йўқ, сизга тенглашган.

 

Сизни севиб қолдим.

                        Минг бора узр.

Кечиринг, осилдим мен баланд

                                               дорга.

Кечиринг, сиз мисли

                           фалакдаги ҳур,

Қарар эдингизми

                             ердаги хорга.

 

Сизни деб, туну – кун танимда титроқ

Сизни севиб қолдим, жонимдан ортиқ.

Юракни гулдаста қилиб бир қучоқ,

Қабул қиласизми этсам гар тортиқ?!

 

Айтинг, мен кимман-у,

                          нима жоним бор.

Арзимайман қовоқ

                         уйишингизга.

Ўзимни ўзим еб тугатгум

                                    абгор

Менга бир зум боқмай

                            қўйишингизга!

 

Биламан сиз жуда юксаксиз юксак

Кўзларингиз кўкдан менга боқармиди?

Сизга туҳфа бўлса, кўксимдаги юрак

Ўзим  ёқмайман-у, туҳфам ёқармиди?

 

Сизнинг кўзларингиз юрагимдадир

Юрагимга кириб қолгандай қуёш.

Танимни ловуллаб ёндираётир,

Айтинг, қай тарафга олиб кетай бош?!

 

Ҳушим кўкка учган, сўнгсиздир осмон.

Ер шари мен учун, энди митти тош.

Ўзимга келолмай юрибман сарсон

Сизнинг пойингизга урмоқ учун бош.

 

 

Вазнсиз фазода абгор, овора

Муаллақ учарман йўқ менга нажот.

Сизни севмасликка йўқ менда чора

Сизни севган сари кўксимда фарёд.

 

Менга гоҳо кулиб, гоҳ боқмаган қиз

Кўчангизга умид билан келганман.

 

 

 

 

 

                                                                     Муҳаммад Исмоил


Категория: SHERIYAT | Просмотров: 1890 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz