Брэд Питт яқинда берган интервьюларидан бирида ажойиб янгиликни айтди. У яқин орада сиёсатга аралашиш ниятидалигини билдирди. Буни қарангки, актёр АҚШ президентлиги учун бўладиган аёвсиз курашда ҳам қатнашиш ниятида экан. "Питт анчадан бери сиёсатга қизиқади, ёрдамга муҳтож одамларни қўллаб-қувватлайди”, — дейилади матбуот хабарларида. 46 ёшли актёр Брэд Питт аввалига АҚШ Сенати таркибига кирмоқчи, кейин эса 2016 йилда бўлиши режалаштирилган президентлик сайловларида қатнашмоқчи. Жуфтликка яқин манбаларнинг хабарига кўра, Анжелина Жоли Брэднинг ниятини тўлиқ қўллаб-қувватлаяпти. У жон деб Биринчи хоним бўлади. Эслатиб ўтамиз, актёр бундан аввал Голливуддаги фаолиятига нуқта қўймоқчилиги ҳақида бир неча марта айтган эди.