Бир пайтлар ўзбек шоу бизнесида рақобат дунёсига портлаб кирган юрист–хонанда Шохрух сўнгги пайтларда жимиб қолди. Тўғри, ойнинг ўн беши қоронғу, ўн беши ёруғ...Хонанда бир неча хитлар яратишга, омадли альбомлар чиқаришга улгурди. Айни пайтда ОАВларида деярли кўринмаётган, эшитилмаётган хонанда яқин соатларда садо берди. Унинг электрон манзилимизга ёзган мактубига кўра, мухлислари билан янада яқинроқ бўлиш, янгиликларидан шахсан ўзи бохабар қилиб туриши учун ажойиб имконият яратибди. Унга кўра, сиз Шохрухнинг мухлиси бўлсангиз, репернинг расмий веб-сайтига кирасиз ҳамда энг машҳур танишув сайтларида махсус тарзда Шохрух томонидан очилган блокларга ўтиб, шахсан кумирингиз билан суҳбат қурасиз, танқид қиласиз, изҳорлар билдирасиз...Ана шунақа гаплар!
Жасур
|