Болливудда Каран ўзининг муаллифлик дастурига эга бўлган ягона режиссёр эди. 2009 йилнинг аввалидан унинг ёнига режиссёр ва актёр Фархан Ахтар ҳам қўшилди. У ўзининг “Жума” деб номланган муаллифлик дастури билан мухлислар эътиборини қозониб улгурди...
Мухлислар иштирокидаги ушбу шоу – дастурнинг ўтган сонларида Риши ва ўғли Ранбир Капур меҳмон бўлган эди. “Жума”нинг навбатдаги сонларида Амитабх ва ўғли Абхишек Баччан меҳмон бўлиши кутилмоқда. Шу ўринда Фарханнинг режиссёр сифатида “Дон”га мурожаатидан Амитабх Баччан норози эканлигини интервьюларидан бирида айтган эди. “Дон”нинг мувафаққиятидан сўнг катта Баччан Фархандан миннатдор бўлганини агар иккинчи фасли суратга олинса албатта иштирок этиши ҳақида илиқ фикрларни баён қилди. Айни дамда Фархан янги лойиҳа учун актёрлар ансамблини ишлаб чиқмоқда. Эҳтимол шу сабаб ҳам унинг навбатдаги меҳмонлари Баччанлардир...
***
“Мен, сен ва биз” лойиҳасининг мувафақиятидан илҳомланган Ажай навбатдаги фильмини суратга ишларини бошлаб юборди...
Янги лойиҳада ҳам кажол ва Ажай жуфтлиги экранда намоён бўлади. Айни пайтда Кажол бир вақтни ўзида икки лойиҳада ишламоқда. Караннинг ва турмуш ўртоғининг лойиҳаларига имкон қадар вақт ажратишга интилётган актриса журналистларнинг “қай бирига кўпроқ вақт сарфлашни маъқул кўрасиз?”, деган саволига “Актриса сифатида иккиси ҳам мен учун баробар маъсулият юклайди. Дўст сифатида эса мен албатта бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда Ажайга ён босишим табиий! Аслида икки лойиҳадан кўра кўпроқ қизалоғим Ниса учун ҳеч қачон вақтдан муаммо ясамайман”, деб жавоб берди.
Бир неча йиллардан буён тақдимотларда Кажолнинг номи янграмаётган эди. 2010 йилда у бир эмас бир неча тақдимотларнинг маликаси бўлса ажабмас.
****
Амир Хоннинг айни дамда турмуш ўртоғи Киран Рао билан бирга жуда кўплаб тақдимотларда кўришаяпти...
Улар фарзандининг вафотидан кейин деярли тантанали маросимларда иштирок этмаётган эди. Энди эса бу жуфтлик янги лойиҳалар билан мухлислар эътиборини қозониш истагида. Маълумки Болливудда Амир Хон учун рейтинг муаммо эмас. У энг қиммат ва шу билан бирга талабгор актёрлар тоифасига киради. Киран эса айнан продюссер сифатида фақат Амир Хон учун маблағ сарфлашни маъқул кўради.
***
Бипаша Басу ва Жон Абрахам Болливуддаги энг аҳил жуфтлик...
Бу икки санъаткор ўртасидаги можаролар ҳеч қачон оммага тақдим этилмаган. Улар ўртасидаги муаммоларни ўзаро ҳал қилади. Бипаша журналистлар билан бўлган мулоқотида “Агар Жон бўлмаганида албатта мен Саифни танлаган бўлардим”, деган мазмундаги мулоҳазаларни айтган эди. Жон эса бнга жавобан қандай йўл тутади. Журналистлар бирон “можародан” умидвор эди. Афсуски, Жон бунга жавобан фақатгина бир оғиз жавоб билан кифояланди. “Мен уни ёнидаманку, Саиф учун ховотирланиш назаримда нотўғри !”
****
Карина ва Саиф Али Хон иштирокидаги “Қурбон”нинг премьерасига оз фурсатлар қолди...
Ҳиндистон телеканаллари орқали ушбу фильмнинг саундтреклари аллақачон янграшни бошлаган. Кинотанқидчилар ва мухлислар Карина ва Саифнинг ҳаддан зиёд очиқ саҳаналаридан норози эканлигини билдирган. Ҳозирча фильм ижодкорлари бу жараёнга ҳеч қандй жавоб бергани йўқ. Улар премьерадан кейин балки бу вазиятга оид саволларга жавоб беришни маъқул кўришаётгандир.