Мордва мусулмонлари учун анъана тусини олган “Ширин Рамазон” номи остидаги инсонпарварлик ҳаракати жорий йилда ушбу ўлканинг Ардатов номли шаҳрида жойлашган кўзи ожиз болалар уйида ўтказилди. Мазкур инсонпарварлик ҳаракати Мордва Республикаси Мусулмонлар Диний Бошқармаси қўллови билан Ислом ёшлар маркази, Мордва муслималари иттифоқи томонларидан ташкил этилди, деб хабар беради Мордва Мусулмонлар Диний Бошқармаси матбуот хизмати.
Беш йил давомида урф кўринишини олган бу анъанага кўра етим болалар учун мусулмон фаоллари томонидан ҳақиқий байрам уюштирилади. Бу эса турли мевалар ва уй ширинликлари билан тўкин дастурхонни, қувноқ мусобақаларни ҳамда қизиқарли саҳна чиқишларини ўз ичига олади.
“Ушбу ҳаракатнинг мақсади – етим болаларга ёрдам кўрсатиш ва уларни тинчлик, яхшилик ва меҳр-шафқат дини бўлмиш Ислом билан таништиришдан иборат”,- деб таъкидлади Мордва Мусулмонлар Диний Бошқармасининг инсонпарварлик ҳаракатлари бошқарувчии Оиша Бикбаева.
Болалар уйига мусулмон фаоллар билан бирга Мордва Давлат Телерадиокомпаниясининг суратга олувчи гуруҳи ҳам ташриф буюрди ва “Ширин Рамазон” номини олган мазкур анжуман республика телевидениеси орқали кечки янгиликлар дастурида муфассал ёритилди.
|