Бу ҳақида қисқача маълум қилган эдик. Нью-Йоркнинг «Дэвидзн рэдьо»(«
Davidzon Radio») радиосининг «Караван» номли дастури ташкилотчилиги
остида уюштирилаётган мазкур концерт нафақат АҚШда яшовчи ўзбек
мухлислар балки, бутун дунёдаги «Болалар» гуруҳини мухлис ва
мухлисаларини қизиқтирмоқда.
«Болалар» гуруҳининг 20 йиллик
юбилей шоу-концерт дастури ўтган йили Тошкентда ўтказилган бўлса, энди
навбат дунёнинг энг кўзга кўринган марказ шаҳри бўлмиш Нью-Йоркда
ўтказилади! Бу албатта қувонарли ҳолдир.
Тоҳир Содиқов
бошчилигидаги ўзбек эстрадасидаги энг оммабоп ва замонавий дея эътироф
этилиб келаётган «Болалар» гуруҳи шу йилнинг 4 декабр санаси, соат
19:00 да Нью-Йоркнинг «Миллениум» концерт залида ўзининг шоу
дастурини тақдим этади. Чипталар концерт залининг шаҳардаги
кассаларида, $30 дан $55 гача бўлган нархларда сотилмоқда. Шунингдек,
интернет саҳифалари орқали ҳам чипталарга буюртма беришингиз ҳам мумкин.