Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафарда Австралия билан дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор.
Гуруҳимиздаги нариги жуфтлик, яъни БАА -
Ироқ учрашувининг натижаси бўлса, биз учун ниҳоятда муҳим аҳамият касб
этарди. Чунки, агар БАА ғалаба қозонса ва боз устига йирик ҳисоб қайд
этилганда, амирликлар гуруҳда биринчи ўринга ҳам кўтарилиб олишлари
мумкин эди. Лекин ундай бўлиб чиқмади. Амирликлар ўз
майдонларида Ироқ олимпиячиларига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб
қўйишди. Каррар 22-дақиқада ҳамда Ал-Ҳлайчи 77-дақиқаларда биттадан гол
уриб, жамоаларининг керакли ғалабасига ҳисса қўшиб беришди. Энди,
Ироқ иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Ўзбекистон олимпиячиларининг асосий
таъқибчилари бўлса, учинчи ҳамда тўртинчи ўринда кетишмоқда. Ҳали
гуруҳимизда ҳеч нарса ҳал бўлиб улгурмаган. Барча масалага Тошкентдаги
ўйинларда ойдинлик киритилади. Бугунги учрашувлар натижаси ҳамда жадвалнинг тўлиқ кўриниши билан танишишингиз мумкин.