«Forbes» журнали тадбиркорлик учун энг қулай
бўлган давлатлар рўйхатини эълон қилган ва бу рўйхатда митти давлат
Дания етакчилик қилмоқда. Рейтингни
тузиш жараёнида нафақат иқтисодиётдаги муҳим кўрсаткичлар, балки, ялпи
ички маҳсулотнинг ўсиши, инфляция ва ишсизлик даражаси ҳам ҳисобга
олинган. Аммо энг асосий омил сифатида иқтисодиётда хусусий секторнинг
ҳиссаси қай даража эканлиги, хусусий тадбиркорликка яратилган
шарт-шароитлар, уларнинг қонунчилик доирасида ҳимоя қилиниши, эркинлиги
ва солиқ тўлашдаги ҳуқуқ ва бурчлари инобатга олинган. Митти
давлат Данияда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш борасида хусусий
секторнинг ҳиссаси жорий йилда 1,7 фоизга ўсган ва 37,4 минг долларни
ташкил этган. Бу дунё миқёсида ишлаб чиқаришнинг давлат монополиясидан
хусусий секторга ўтган энг юқори кўрсаткичи сифатида кичик ва ўрта
бизнеснинг ниҳоятда тараққий этганлигидан далолатдир. Рўйхатда
кучли ўнликка киритилган давлатлар ичида Ирландия, Финляндия, АҚШ,
Буюкбритания, Швеция, Канада, Сингапур, Гонконг ва Эстония давлатлари
ҳам якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланишга энг қулай давлатлар
сифатида эътироф этилган. Хусусий тадбиркорлик
учун ўта ноқулай деб ҳисобланган «кучли» бешликка эса Бурунди,
Тожикистон, Сурия, Зимбабве ва Чад давлатлари киритилган.
|