Мавлуда Асалхўжаевага беш
кетамиз... Фонограммани роса қойиллатади. Буни ҳам аслида уддалаганга!
Кўплаб ижодкорлар фикрича, пойтахт тўйларида энг кўп "бирров”
хизматларида Мавлуда Асалхўжаевачалик ҳеч кимни кўп бора учратиш мумкин
эмас. Фонограммада куйлашни ҳам Асалхўжаевачалик ҳеч ким уддалай
олмайди. Тўғри, гарчи айрим "катта” қўшиқчилар ҳам мусиқачилари билан
тўйхоналарга ташриф буюрса-да, мини-дискка таъзим қилади. Энди бошқалар
ҳақида хулоса қилаверинг. Фонограммалигини шундоғам ҳамма билади,
санъаткор ҳеч бўлмаса микрофонни тўғри ушлаб, сирини ошкор қилиб
қўймаса-да! Тўйда уч маротаба Мавлудани кўрган бўлсам, уч марта ҳам
"фонограммани билдириб қўймаслик” қоидасига ҳеч амал қилмади! Қўшиқ
кетяпти, фонограммада унинг овози, хонанда меҳмонларни даврага чорлаш
билан овора. Айрим пайтда микрофонни ушлаганча, оғизини очмайди ҳам.
Лекин давра аёлларга лиқ тўлади.
Кейин Асалхўжаеванинг клипларида
ё режиссёр калтафаҳмлик қилади, ё хонанданинг ўзи "ақлли”лик қилиб
қўяди. Бир клипида дастурхон устига чиқиб куйлаганида «ё тавба» деб ёқа
ушлаганлар (ҳатто санъатнинг энг эркатойи, Примадонна ҳам бундай
эмин-эркинликка йўл қўймаганди) бўлди. Хонанда журналистларнинг
танқидидан бир таъзирини еганди, мухлисларидан узр сўради. Энди янги
"Атиргул” клипида пардози мушуксимон икки раққосани ўйнатибди!
Раққосаларнинг беҳаё ҳатти- ҳаракатлари, узун бир ўрам улама сочли
бошини тинмай айлантириши... Бундай клипни фарзандларингиз даврасида
қандай томоша қиласиз, ахир? Бу санъат аҳли қачон санъатни бизнес
ўчоғига айлантирмасдан, бундоқ маънавият дунёси, томошабиннинг хулқ,
одоб олами ҳақида ҳам озгина ўйлаб кўришади?! Мавлуданинг характери
очиқ, яхши аёл. Бироқ, унга яна бир беқиёс таъриф жуда мос ва хос:
"Бирров”лар ва фонограмма қироличаси! Бундай шараф ҳаммага ҳам
ярашавермайди. Бунинг учун аслида неча йил хизмат қилиш керак! А?
Jasur HAMROYEV
|