Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2012 » Февраль » 22 » Биринчи муҳаббат
|
Фақат кўнгилгина гапингизга қулоқ тутмайди. Сўзингизни тушунмайди, ўз билганини қилади. У ҳамиша мағрур...
Бу ҳаётда қанча-қанча йиллар ўтса ҳам сиз беихтиёр уни ёдга оласиз, эслайсиз, ўйлайверасиз. У ўша кўнглингизга қадрдон, илк изтироб - биринчи муҳаббат. Сиз талпиниб ета олмаган, армон бўлган муҳаббат.
Севмаганнинг ўзи йўқ, бўлмайди ҳам, бу ҳаётда. Лола юзлар, ҳуркак кўзлар, хандон кулишлар-у, нозли боқишлар батамом банд этганди, хаёлингизни. Соддагина, беозоргина кўнгилдаги қиз...
Кўнгил дегани шод эди, бахтиёр эди. Қувонгандан-қувонарди, самоларда кезиб юрарди, ўшанда. Узундан-узун ёзилган хатлар, шоирона битилган шеърлар... Кўнгил ноласи эди, улар. Лекин... тақдир экан, армон бўлиб қолди ўша қиз...
Йўқотиб қўйдингиз уни. Ўйингиз, хаёлингиз сарсон-саргардон кезади. Қулоқларингиз унинг овозини эшитишга, лабларингиз унинг номини айтишга интилаверади. Ажиб, бир соғинч ҳисси қийнайди Сизни. Хаста юрак таскин топмайди. Ўша ёрқин чеҳрани учратишга интиқ бўлиб умидвор кўзлар атрофга маъюс боқади. Узоқ-узоқларга тикилади, тикилаверади.
Оқшомлари самода сон-саноқсиз юлдузлар порлаб туради. Улар орасида эса хира тортган бир юлдуз хаёлингизни олади. Бу ўша юлдуз - биринчи муҳаббат. Уни эса кўнглингиз танлаган, юрагингизда яшаяпти, Сиздан сўнгги ёдгорлик, бир уюм тупроқда ҳам яшайверади.
Биринчи муҳаббат - бор муҳаббат!
|
Категория: SEVGI |
Просмотров: 3693 |
Добавил: LionelMessi
| Рейтинг: 3.7/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|