YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:20
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Январь » 4 » БИРГИНА ЛАФЗ...
22:55
БИРГИНА ЛАФЗ...

Яхши ният ярим мол, дейди халқим. Топиб айтилган гап. Мен бунга қўшимча сифатида айтардимки, яхши ният баъзида бутун мол! Ёмон ният баъзида катта мусибат. Инсоннинг лафзи эса ана шу ниятни қалбидан ўтказмаса ҳам, катта ишларга қўл уриб юбориши мумкин. Мен бугун сизнинг эътиборингизга яқинда бўлиб ўтган бир воқеани келтираман.
Бир қадрдонимиз айтиб бердилар бу воқеани. «Қудамнинг водийдан келаётганда қаттиқ автоҳодиса туфайли касалхонага ётқизилганлиги ҳақидаги хабарни эшитиб, тезлик билан ўша томонга йўл олдим. Менга хабар берган киши қудам автомашина ҳайдовчисининг олдида ўтириб кетаётганда, ҳалокат содир бўлганини айтди. Қаттиқ қўрқдим. Сабаби, аварияга учраган машина ичида энг кўп жабр чекадиган киши одатда, ҳайдовчининг олдидаги киши бўлади. Кейингиси ҳайдовчининг ўзи, ундан сўнг орқадагилар. Буни кўпчилик билади. Лекин мен касалхонага борганимда ҳайратимни қўзғовчи хабарни айтишганда, донг қотиб қолдим. Маълум бўлишича, қудам тирик қолган, ҳайдовчи ҳам, орқадаги икки одам ҳам вафот этибди. Қанақаси, ахир ҳайдовчининг олдидаги одам қандай қилиб тирик қолади, деган ҳақли савол ўйнай бошлади миямда. Ҳа, энди Аллоҳнинг тақдири-да, деб ўзимни овутишга уринардиму, ҳодиса қандай бўлганини тушуна олмасдим. Чунки қудам кетаётган машинани қарама қаршидан машина келиб урса, олдида ўтирган одамнинг аҳволи аянчли бўлиши аниқ эди. Касалхонада қудам ўзига келмаганини айтишди. Камида икки кунда кома ҳолатидан чиқар экан, деб хабар беришди. Уйга маҳзун ҳолатда қайтдим.
Икки кундан кейин чиндан ҳам кўз очди. Тил гапиришга тушди. Мен кўргани борганимда, одам кўп экан. Секин кирдим, мени таниди. Ҳол-аҳволни сўраб суриштириб, безовта қилмаслик учун чиқиб кетишга рухсат сўрадим. Қудам эса кутилмаганда ичимни билиб тургандек, бўлган воқеани айтиб беришни истаб қолди. Индамайгина чўккаладим.
- Мен Қўқондан бир таксичи йигитнинг машинасига ўтирдим. Олдиндан жой олдим. Орқа ўриндиққа икки одам келиб, уч кишининг пулини тўлаб кетишларини маълум қилди. Ҳайдовчи қурмағур жуда тез ҳайдар экан. Қамчиқ довонидаги йўлда шу қадар тез ҳайдадики, орқа ўриндиқда ўтирган шерикларим икки-уч марта сал секинроқ ҳайдайверинг, деб қўйишди. Охири мен чидаёлмадим. «Бўлди-да энди, ука. Бир айтилди, икки айтилди, сал секин ҳайдашнинг иложи йўқми? Ундан кўра тушириб кетақолинг. Яёв етиб борсам хавфсизроқ бўлади!», деб қаттиқ оҳангда таъкидладим. Ёшлигига бориб ҳалиги йигит менинг гапларимни қаттиқ олди ва юзимга қараб: «Дуо қилиб кетаверинг, Худо сизни қутқарволади!» деди. Юрагим жиз этди. Сабаби, унинг тилидан «сизни қутқариб олади, деган гап янгради. Бу жумланинг давомида «биз ўзимизни ўзимиз сақлаб олаверамиз», деган сўзлар ҳам яширин қолганди. Жаҳл устида: «Ўзингиз биласиз, бўлмаса мен дуо ўқишни бошладим», дедим. Шу гапни гапирдиму, олдинга қарагандим, машинамиз қаршисида жуда катта тезликда янги «Нексия» учиб келарди. Ҳайдовчимиз машинани олиб қочишга уринди-ю, иложини топа олмади ва... Уёғи нима бўлганини эслай олмайман. Кўзимни очсам, шу ерда ётибман. Худога шукр, мия лат емаган экан, ҳодисани дарҳол эсладим. Эсладим- у, игна санчишга тайёр турган ҳамширадан: «Шерикларим тирикми?» деб сўрадим. Бахтга қарши, уларнинг ҳаммаси вафот этганлиги ҳақидаги хабарни эшитдим. Кейин ўйланиб қолдим, мен энг хавфли жойда ўтириб тирик қолдим-у, орқада кетаётганлар ҳам ҳалокатга учрабди. Буларнинг барчасига сабаб ўлароқ ўша йигитнинг биргина ўйламасдан айтган гапини тасаввур қилдим. Агар ўша гапни гапирмагандами?!»
Қудамнинг ҳолати ва айтиб берган ҳикояси тўпланганларни йиғлатиб юборди. Бу ҳодиса бир томондан Худонинг қудратига тасаннолар айтишга ундаса, бир томондан биттагина нотўғри лафзнинг оқибати нечоғлиқ оғир эканлигини тушунтирарди. Олд ўриндиқда кетаётган инсонни сақлаб қолишни ирода қилган Аллоҳ орқа ўриндиқдаги бандаларининг жонини хотиржам олишини намойиш этганди гўё. Бу катта ибрат ҳар биримиз оғзимиздан чиқаётган сўзларга жиддий эътибор қаратишимизни талаб этади. Бекордан бекорга айтилган сўзлар, ҳазиллашиб улашилган «тилаклар» келажакда ўз бўйини кўрсатганида, инсон довдираб қолишини ҳис қилишимиз зарур.
Тошкентлик бир гўрков айтиб берган воқеа ушбу мақолани юқори нуқтада якунлаб олишимга ёрдам беради: «Бир куни дўстимни қабристонга олиб кирдим. Биттагина қабр кавлаб, кейин унинг иши билан бир жойга ўтиб келишимиз керак эди. Гўрковларда битта одат бор, буюртма бўлмасидан аввал шошиб қолмаслик учун гўр қазиб қўйилади. Ана шундай «номаълум одам»га қабр қазиётган эдим, дўстим уч-тўрт марталаб, бу ерга ким келар экан, кимга кавлаяпсан, олдиндан бирор нарса аён бўладими, деган бемаза саволларни бераверди. Охири сабрим чидамай: «Сенга кавлаяпман, сени эртага олиб келишади шу аён бўлди!» деб юбордим. Қаерданам гапирдим шу сўзларни. Ўша куни кечқурун дўстим автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлибди, эртасига пешин намози ўқилаётган пайтда тобути кўтариб келинди. Жой эса уни кутарди...»
Ҳар доим хушниятли, офиятли ва фаросатли бўлайлик. Мукаррам яратилган зот эканлигимизни унутмайлик. Лафзимизнинг оқибатлари ҳақида ўйланайлик. Қаттиқ ўйланайлик!




Категория: FOYDALI MASLAHATLAR | Просмотров: 984 | Добавил: Bilov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz