YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:34
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 12
MEXMON 12
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Декабрь » 2 » БИР СОАТ УМРИНГИЗ КОЛДИ...
02:41
БИР СОАТ УМРИНГИЗ КОЛДИ...
БИР СОАТ УМРИНГИЗ КОЛДИ...
(Бўлган воқеа)

Тез ёрдам бўлимида эдим. Ўқишни тугатиб ишга энди киришганим учун бу ердаги ҳамма ҳодиса менга ўзига яраша ҳаяжон ва завқ бағишларди. "Доктор” деган мурожаатдан ўзимда ғурур туйиб, энди ҳар доим бу мурожаатга кўникишимни ўйлардим. Ҳар бир катта касалхоналарнинг ўз тез ёрдам бўлими бўлиб, бу ерда докторлар навбатчилик қилишарди. Тажрибали мутахассис докторларнинг ёнида менга кўп масъулият тушмасди. Мен фақат уларни диққат билан кузатиб, тажриба орттиришга ҳаракат қилардим.
Бир куни кеч соат 1 лар эди. 16-17 ёшлардаги ўспиринни олиб келишди. Ўспиринга икки аёл юришга ёрдамлашиб келишарди. Ортларидан югуриб келаётган киши эса нафаси бўғзига тиқилганча:
- Илтимос, ўғлимни қўтқаринг, қўтқаринг боламни! – деб такрорларди.
Тезгина навбатчи доктор келди. Мен эса докторнинг ёнида уни ташхис қўйишини кўтардим. Йигитчанининг отаси эса сўзлашда давом этарди:
- Доктор, ўғлим ўзини ўлдирмоқчи бўлиб дори ичибди. Билиб қолиб дарров бу ерга олиб келдик.

- Ичган дорилари ёнингиздами?
Ота чўнтагидан бир неча дори қутиларни олиб докторга кўрсатди.
- Мана бунисидан ўн бештача, бунисидан ўнта, бунисидан эса уч беш дона ичибди.
- Бу дориларни ичганига тахминан қанча вақт бўлди.
- Икки соатча бўлди.
Доктор дори қутиларини синчиклаб қаради. Сўнг эса бир йигитчага бир қутиларга қаради. Кейин эса бошини "йўқ” ифодаси билан қимирлатиб юзини буриштирди:
- Ҳмм, афсус, афсус!
Йигитчанинг оиласи эса докторнинг бирор нима дейишини кутишарди, аммо ундан бир сас ҳам чиқмади. Мен эса йигитчанинг ошқозонини ювиш мумкинлигини ўйлардим. Бу жимжитликни отанинг овози бузди:
- Нима қиламиз доктор?
Докторнинг юзи жиддийлашди, йигитчага умидсизлик билан боқди. Бошини қимирлатиб, қўллари билан чорасизлигини кўрсатди. Сўзлари йигитчанинг отасининг юрагига ўқ каби санчилди гўё.
- Афсус, қилнадиган ҳеч бир амалиёт ёрдам бермайди. Жуда кеч олиб келибсиз, устига устак бу дорилар...
Мен эса оила аъзоларини кузатардим. Ҳаммаларининг кўзларида чорасизлик қотганди. Йигитчанинг юзида эса қўрқинч кўринарди. Онаси ва синглисига таяниб турган йигитча докторнинг юзига ўтинч билан қаради. Унинг сўзларида кескинликни ва юзидаги жиддийликни кўриб, оёқлари мадори қолмади шекилли, секин сидирилиб ерга ўтириб қолди. Йигитнинг отаси ҳам онаси ҳам бир нималар дейишарди. Узоқ давом этган бу сукунатдан сўнг:
- Нима бўлади, наҳотки ҳеч нарса қила олмасангиз?
- Ёрдам бериш учун энди кеч. Бундай ҳолатларда афсуски бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Бир соатлардан сўнг уни йўқотамиз. Мен эса унгачан фақат беморни кузатувга олишим мумкин.
Мен ҳам бу сўзлардан довдираб қолдим. Йигитчанинг юзига қарардим. Ўлим қўрқуви ва умидсизлик унинг кўзларида зоҳир эди. Ўзимча унинг ҳозир нималар ҳис қилаётганини тасаввур қилдим. Ўлим шунчалар яқинлашиши ҳақиқатан қийин ҳолат эди. Аммо инсон бир соат кейин ўлишини билса нималар ўйлар, нималар ҳис қилиб, қайси ишларни бажарарди. Аслида ҳар биримиз учун ҳам бундай вақт келади-ку?! Ҳаётнинг ташвишлари билан бўлиб ўлимни бизга етиб келмас нарса дея тушунамиз. Ҳозир бу йигитча балки, ҳаётини, дўстларини, оиласини ўйламоқда ёки ўлимдан сўнгра нима бўлишини, яъни бир соат сўнг... Балкида унинг ортидан нима дейишларини, ёки қабрда қандай аҳволга тушишини ўйлармиди?! Балки унинг шу вақтга қадар режалаштирган ишлари бордир, энди эса бу ҳаёлларини бир ёнга суриб, сўнгги соатини қандай кечиришни ўйларди, гўё.
Бошқа тарафдан ҳаёт давом этарди. Ичкаридаги бир беморнинг яқинлари келиб доктордан баъзи нарсаларни сўрар, бошқа ёндан эса оғир бир беморни олиб келишарди. У хаста учун бошқа бир навбати докторни чақиришди. "Бир инсон бироздан сўнг ўлимини қаршиласа ҳам бу ҳаёт бошқалар учун давом этаверади”, деб ўйлардим.
Ота эса ўз саволи, тўғрироғи ўтинчини яна бир бор такрорлади:
- Ҳеч умид йўқми доктор? Наҳотки ҳеч нарса қилишнинг иложи бўлмаса.
Ичкарига кирган бошқа бир доктор ишора билан "нима бўлди?” дея сўради. Доктор ўрнидан туриб, кескинлик билан жавоб берди:
- Жонига қасд қилмоқчи бўлибди. Афсуски кеч олиб келишибди. Сўнгра сўзлаб бераман сизга.
Бу сўзларни диққат билан тинглаган йигитчанинг юзидаги умид сўлиб борарди. Пушаймонлик туйғуси ичидаги титроқ бир овоз билан: "Қўтқаринг мени, нима лозим бўлса ҳаммасини бажаришга розиман. Нима бўлади энди. Ўлишни истамайман!” дерди. Доктор унга ҳеч нарса демади. Мен эса ўлимга шунчалар яқинлашиб турган инсонни биринчи маротаба кўраётган эдим. Устига устак жуда ёш эди. Ҳаёлан моргга кириб унинг совуқ баданини кўздан кечиришимни ўйлаб этим жўнжикиб кетди. Демак, қаршимда турган бу тирик инсон бироз сўнг ўлади ва биз унинг мурдасига қараб ташхис қўйиб сўнг рапорт ёзамиз! Ҳаёт ва ўлим, яшаш ва ўлиш... ёшлик, қарилик ҳаётни англаб етмоқ, ўлимни тушунмоқ... Яшаган ҳаётимизнинг ниҳояси ўлим эканлигини хотирламоқ. Ўлимга ҳар он ҳозир бўлмоқ ёки ўзини тайёр деб ҳис етмоқ. Бу каби ўйлар ҳаёлимдан ўтарди.
Доктор хонадан чиқиб кетаркан, мен ҳам унинг ортидан эргашдим. Узун каридорлардан кетар эканмиз, бироз ачиниш билан дедим:
- Доктор, ошқозонини ювиб қонини тозалашга ҳаракат қилиб кўрсак бўлмасмикин?
Доктор бирдан менга қаради ва кўзларимга тикилди:
- Укам, кўриб турибсанку, бу ерда оёқда зўрға турадиган, ёши ўтиб қолган одамлар ҳаётда ортиқча бир соат яшаш учун қанчалик курашадилар. Бу ёш йигитча эса ўн етти ёшида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлибди. Ўлишни истаса нега мен унга қаршилик кўрсатишим керак? Бироз истаган тақдири билан юзма юз келсин, кейин кўрамиз. Ўлим нима ва ҳаёт нима тушунсин! Яшашнинг қадрини, оиласига бу иши билан қанчалик зуғум қилганлигини фарқ этсин. Аллоҳни, Уни қўли эканлигини эсласин. Ўлимни ва ундан кейинги ҳаётини ҳам...
Бу сўзларнинг ортидан мени ҳайратга тушурган бир қаҳқаҳа эшитилди.
- Сен ҳам ишондингми унинг ўлишига:
- Нима, яъни йигитча ўлмайдими?
Доткор кулги ичида дори қутиларини кўрсатди. Қўлидаги витамин, йўталга қарши ва балғам кўчирувчи дорилари эди.




Категория: ISLOM | Просмотров: 1111 | Добавил: shohruxxon | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz