Лоланинг "Севгим менинг — дардим менинг” фильмида бош ролни ўйнаганидан хабарингиз бор. Ҳозир эса у "Сенга” деб номланган альбомининг тақдимоти ҳамда 17-20 ноябрь кунлари "Истиқлол” санъат саройида берадиган навбатдаги яккахон концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Хонанда ҳар доимгидек бу дастурда ҳам мухлисларини кутилмаган сюрпризлар билан ҳайратга солишни режалаштирган. Энг қизиғи, ушбу концертда 600га яқин иштирок этиши кутилмоқда.