Калифорния университети мутахассислари ўзига хос тадқиқот
ўтказишди. Уларнинг аниқлашича, 2008 йили америкаликлар тахминан 3,6
зетабайт ахборотдан фойдаланишган ёки ҳар бир кишига ўртача 34 Гб
информация тўғри келган.
Ахборот манбаи сифатида радио ва телевидение, газета ва
китоблар, интернет ва ҳатто компютер ўйинларидан олинадиган ахборот
ҳисоблаб чиқилди. Энг йирик манба – телевизор, иккинчи ўринда компютер.