БМТ бош котиби Пан Ги Мун Гаитига халқаро ёрдам ишларига АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон бошчилик қилишини маълум қилди. Ўз навбатида Клинтон ҳам БМТнинг бу таклифига розилигини билдирган. Шу билан бирга, Пан Ги Мун Гаитидаги вазиятга ҳам алоҳида тўхталган ва ҳозирда вазият назоратга олинганини, зилзила юз берган ҳудудларда тинчлик ҳукм сураётганини ҳам таъкидлаб ўтган. Маълумотларга қараганда, Гаитига кўрсатиладиган халқаро ёрдам ишларини назорат қилиш ва бошқариш вазифасини Клинтонга бош котибнинг шахсан ўзи таклиф этган. Шундай ҳам Гаити ташвишлари билан ўралашиб қолган собиқ президент бу таклифни рад этмаган. Пан Ги Муннинг сўзларига қараганда, донор давлатлар ҳозиргача ёрдам учун 23 миллион доллар ажратганлар. Бу пуллар 30 минг гаитиликни иш билан таъминлашга сарфланган.