1. «Акфа Медиа» бу... (давом эттиринг) Ойбек: Продюсерлик маркази. Нигора: Биринчи мактаб.
2. Ҳақиқий шарқ аёли… (давом эттиринг) Ойбек: Нодирабегим ва Тўмарис. Нигора: Турмуш ўртоғига вафодор ёр, меҳрибон ва жонкуяр она. 3. Эсласангиз юзингизга табассум югурадиган воқеа? Ойбек: Гастрол сафарларининг бирида Нигоранинг пошнаси саҳна полига тиқилиб қолганини эсласам ўзимни кулгидан тўхтатолмайман. Ўтган ҳафта бўлиб ўтган «Универсиада-2010» спорт мусобақаларининг ёпилиш маросимида яна бир пой туфлиси ечилиб кетса денг. Нигора нима қиларини билмай, иккинчи пойини ҳам ечиб, майдонни ялангоёқ айланишга мажбур бўлди. Нигора: Замира исмли опам бор. Менга жуда ўхшайди. Кўчада бирга кетаётганимизда мен қолиб опамлардан дастхат олишган. 4. Бошлаган ишингизни охиригача етказасизми? Ойбек: Агар бошлаган ишим муваффақиятли тугашини ҳис қилсам, охирига етказаман. Нигора: Иложи борича ҳаракат қиламан. 5. Танишув сайтларига кириб турасизми? Ойбек: Йўқ. Нигора: Йўқ. Фақат электрон почтам ҳамда расмий веб сайтимизга кираман. 6. Қандай русумдаги автомобилни ёқтирасиз? Ойбек: Автомашиналарга унчалик қизиқмайман. Аммо ёқадигани «Camry». Нигора: «Ferrari». 7. Нимадан қаттиқ ранжишингиз мумкин? Ойбек: Ёлғон гаплардан. Нигора: Яқинларим ҳақида ёмон гапиришса. 8. Шоу-бизнесга кириб келгунингизга қадар қайси хонандаларнинг қўшиқларини севиб тинглагансиз? Ойбек: Шаҳноз, собиқ «Сетора» гуруҳи, хориж эстрадасидан эса «Backstreet Boy» гуруҳи қўшиқларини тинглардим. Нигора: Муҳриддин Холиқовнинг қўшиқларини. 9. Севимли фильмингиз? Ойбек: «Эйс Вентура». Нигора: Фантастик ҳамда қўрқинчли жанрда суратга олинган фильмларни ёқтираман. 10. Қандай русумдаги уяли алоқа телефонидан фойдаланасиз? Ойбек: Nokia 6300. Нигора: Nokia 6700. 11. Қандай либосда ўзингизни қулай ҳис қиласиз? Ойбек: Спорт услубидаги либосларда. Нигора: Спорт услубидаги либосларда. 12. Хоббингиз? Ойбек: Фотосуратга олиш, боулинг ҳамда интернет. Нигора: Ўзим учун мусиқани баланд овозда қўйиб олган ҳолда рақсга тушиш. 13. Компьютер ва интернетсиз неча кун хотиржам яшай оласиз? Ойбек: Гастрол сафарига чиққанимизда чидашга ҳаракат қиламан. Аммо шунда ҳам телефонимдан кираман. Нигора: Олдин бемалол юрардим. Ҳозир менимча бир кун юришим мумкин. 14. Тиланчиларга садақа берасизми? Ойбек: Шароитга қараб. Нигора: «Йўл-йўлакай садақа бериб бўлмайди» дейишади. Бундайлардан узоқроқ юришга ҳаракат қиламан. Ҳақиқатан муҳтожлигини сезсам садақа бераман. 15. Кўзгуга қараганингизда хаёлингиздан қандай фикр ўтади? Ойбек: «Соқолим ўсиб кетибди, олишим керак» деган фикр ўтади. Нигора: «Кўзимни икки хил бўябманми? Сал семириб қолибманми?» деган хавотирли ўйлар ўтади. 16. Охирги марта қачон маза қилиб кулдингиз? Ойбек: Кеча. Нигора: Кеча. Ойбек билан биргаликда юзимизни ҳар хил кўринишда расмга олиб, маза қилиб кулдик. Кулиш фойдали. Ҳаммага кулиб юришни масалаҳат бераман. 17. Йигит киши йиғлаб туриши керакми? Ойбек: Одам ичида йиғилиб қолган дардларини чиқариши керак... Нигора: Йигит киши ота-онаси вафот этганда, фарзандли бўлганда, севган инсонини йўқотганида йиғлаши мумкин. 18. Пулга ҳамма нарсани сотиб олиш мумкинми? Ойбек: (Ўйланиб) Йўқ. Нигора: Мумкин эмас. 19. Илк марта мустақил ишлаб топган пулингиз? Ойбек: Дадамлар ошпаз бўлиб ишлардилар. Улар бошқа ишга ўтганларидан сўнг, уларнинг ўрниларига бир ҳафта кабоб пишириб сотганман. Нигора: 13 ёшимда ўзим тарбияланган боғчага тарбиячи ёрдамчиси бўлиб ишга кирганман. Ўшанда илк маротаба пул ишлаб топганман. 20. Қайси фильмни томоша қилиб охирида кўз ёш тўккансиз? Ойбек: Мурод Ражабов, Бобур Йўлдошев ва Раъно Шодиева иштирокидаги «Мактуб» фильмини томоша қилиб роса йиғладим. Нигора: Ҳинд фильмларини томоша қилсам, албатта йиғлайман. Масалан: «Боғбон», «Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин». Ўзи табиатан таъсирчанман. 21. Сиз билмайдиган, лекин эгаллашни хоҳлайдиган соҳа? Ойбек: Космонавт бўлишни хоҳлайман. Нигора: Акушер-гинеколог. 22. Санъатимиздаги энг кўркам ва сизга ёқадиган уч нафар хонандани санаб ўтинг? Ойбек: Лола, Феруза Латипова, Шаҳноз. Нигора: (Кулиб) Мен, Ойбек ва мен. Бу албатта ҳазил. Насиба Абдуллаева, Ғуломжон Ёқубов. 23. Эркак кишидаги қайси хусусият кечиришга лойиқ эмас? Ойбек: Хиёнаткор эркакни. Нигора: Аёлни деб фарзандларини ташлаб кетадиган эркаклар кечиримга лойиқ эмас. 24. Ноҳақ бўлган тақдирингизда хатоингизни осонликча тан оласизми? Ойбек: Албатта. Агар ноҳақлигимни сезиб қолсам, шу заҳотиёқ ўз узримни сўрайман. Нигора: Йўқ. 25. Универсиада бу... (давом эттиринг) Ойбек: Ўзбекистон ёшларининг спорт байрами. Нигора: Спорт билан шуғулланувчи талабаларга ўзини кўрсатишга имкон берувчи мусобақа. 26. Шоу-бизнес юлдузига айланганингиздан буён сизга хушомад қиладиганлар сони кўпайиб қолгандир? Ойбек: Албатта. Лекин хушомад қилувчилардан узоқроқ юришга ҳаракат қиламан. Нигора: Билмадим, ҳеч эътибор бермаган эканман. 27. Мактаб давридаги сиз учун унутилмас жазо? Ойбек: Соч олдирмаганим учун сочимни ўқитувчимиз кесиб қўйганлари. Нигора: Тарих дарсида жавоб бера олмаганим учун жазо тариқасида ўқитувчим мени бутун синф олдида рақсга туширганлар. 28. Бугунги кун ёшларининг олдида турган энг улуғ вазифа нима деб ҳисоблайсиз? Ойбек: Ўзбекстон ёшлари нималарга қодир эканлигини бутун дунёга кўрсатиш. Нигора: Яхши билим олиш, берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш. 29. Агар жониворга айланиб қолганингизда... Ойбек: Мушукка айланишни хоҳлардим. Нигора: Жажжигина кучукчага айланган бўлардим. 30. Сеҳрли таёқча қўлингизга тушиб қолганида... Ойбек: Ҳаммага соғлик тилаган бўлардим. Нигора: Ҳамма бахтли бўлишини сўрардим. 31. Бир кун келиб мана шу кунлар ўтиб кетиши мумкинлигидан қўрқмайсизми? Ойбек: Тақдирда битилгани бўлади. Нигора: Бугун бормиз, аммо эртага ҳам бор бўламизми, бу ҳақда ўйлаб туришимиз керак. 32. Агар сизга кимдир ёмон қўшиқчи деб баҳо берганида хафа бўлармидингиз? Ойбек: Йўқ. Бу унинг шахсий фикри. Нигора: Салгина хафа бўлардим, лекин хали камчиликларим бор экан» деб ўз устимда ишлаган бўлардим. 33. Шоу-бизнесдаги ўхшатиш, солиштиришларга муносабатингиз? Ойбек: Ижобий. Нигора: Менимча, солиштириш бўлмаса ўсиш бўлмайди. 34. Ойбек-Нигорага ўхшашни хоҳлайдиган ёшларга маслаҳатингиз? Ойбек: Доим севиб-севилиб юрсинлар. Нигора: Ўхшашлик ҳеч кимга омад келтирмайди, ўзлигини намоён қилишларини хоҳлардим. 35. «Аёлнинг ўрни уйда» деган фикрга қўшиласизми? Ойбек: Ҳа. Нигора: Аёл ишласа бунинг нимаси ёмон? Аёл уйда ўтирса, гўзаллиги, ҳаётга бўлган қизиқиши йўқолиши мумкин. 36. Ойбек, Нигорани танимайдиган одамга уни қандай таърифлаган бўлардингиз? (Шу савол Нигорага ҳам берилади) Ойбек: Юзида холи бор қиз. Нигора: Менинг ёнимда юрадиган, мен билан ашула айтадиган бола. 37. Пул сиз учун қанчалик муҳим? Ойбек: Керак. Нигора: Эҳтиёж сезмайман. 38. Ўзингизга ишонмай қолган вақтлар ҳам бўлиб турадими? Ойбек: Бўлиб туради. Лекин инсон тушкунликка тушмаслиги лозим. Нигора: Бундай пайтларда Ойбек ва оилам далда беради. 39. Бир марта хонандалик касбини танлаган инсон умрининг охиригача шу касбга содиқ қоладими? Ойбек: Нега энди? Ўзини бошқа соҳада синаб кўриши ҳам мумкин. Нигора: Содиқ қолади. Бу касб инсонни ўзига қанчалик мафтун қилишини сиз тасаввур ҳам қилолмайсиз. 40. Яхши хонанда бўлиш учун нима қилиш керак? Ойбек: Овозда дард бўлиши керак. Нигора: Аллоҳ берган истеъдоддан унумли фойдаланиш керак. 41. Куйлашдан бўш вақтларингизда нима билан шуғулланасиз? Ойбек: Шеър ёзаман. Нигора: Компьютер ўйнаб ўтираман. 42. Продюсерингиз бир қўшиқни ижро этишни таклиф қиляпти, аммо онангиз ижро этишингизга қарши. Қандай йўл тутасиз? Ойбек: Онамнинг гапини икки қилмайман. Нигора: Онам қарши бўлсалар, продюсерим «куйлайсан» демаган бўларди, менимча. 43. 70га кирганингизда ўзингизни қандай овунтирасиз? Ойбек: Саёҳатга чиқиб, дунё кезаман. Нигора: Шириндан-шакар невараларимни ёнимга чақириб, эртак айтиб ўтираман.
Биттасини танланг... 44. Ажал ёки мангулик? Ойбек: Ажал. Нигора: Ажал. 45. «Кока-кола» ёки «Спрайт»? Ойбек: «Фанта». Нигора: «Спрайт». 46. Қора ёки оқ? Ойбек: Яшил рангни яхши кўраман, лекин қора ранг инсонни озғин кўрсатади. Нигора: Оқ. 47. Қиш ёки ёз? Ойбек: Ёз. Нигора: Ёз. 48. Тоҳир Малик ёки Ўткир Ҳошимов? Ойбек: Ўткир Ҳошимов. Нигора: Тоҳир Малик. 49. Мушук ёки ит? Ойбек: Мушук. Ит ҳам яхши жонивор. Нигора: Ит.
7х7
|