CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:41
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 19 » "Bexayo" filmning muallifi kim?
05:37
"Bexayo" filmning muallifi kim?
Ҳар ким бу воқеани турлича талқин этмоқда. Кечагина режиссёрнинг ёнида туриб, бирга ишлаб, ҳамкорлик қилганлар, бугун баралла овозда уни бўралаб қораламоқда. Билиб билмай унинг оиласи, ижоди, тақдири ҳақида миш-мишлар тарқатаётганларни айтмайсизми?

“Баҳром Ёқубов оиласи билан ажрашибди”, “ўзини осиб қўйибди”, “қизининг фотиҳаси бузилибди” қабилидаги гаплар яшин тезлигида тарқалди. Бу нохуш воқеа ижодкорнинг оила аъзоларига қай даражада таъсир этганини тасаввур этишнинг ўзи жуда оғир. Режиссёр Баҳром Ёқубовнинг турмуш ўртоғи Марҳамат Ёқубова бу борада ўз фикрларини билдирди

 

 

ШУМХАБАР

 


Турмуш ўртоғим Баҳром ака ҳақида у ёқ буёқдан нохуш хабарни эшитганимда аввалига ҳайрон қолдим. Ким тарқатди экан бундай гапларни? Эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Чунки машҳур инсонлар атрофида бундай миш-мишларнинг тарқалиши мен учун янгилик эмас.

«Сиз ҳам санъат аҳлидансиз, шунинг учун кимгадир керак бўлгандир-да бу гапларни тарқатиш» - дея Баҳром акани юпатдим. Ўғлим ҳам бу гапларга эътибор бермаслигимни қайта-қайта тайинлади. Гап сўзлар, шивир-шивирлар эса кун сайин кўпаяверди…

Ўз кўзим билан видеолавҳани кўрдим. Бу йил Баҳром ака билан турмуш қурганимизга 25 йил бўлади. Видеолавҳани кўрганимдан кейин бу воқеаларнинг ҳаммаси уюштирилганига амин бўлдим.

 Биринчи навбатда мен 25 йил бирга яшаган турмуш ўртоғимнинг ташқи кўринишини яхши биламан. Иккинчидан, кишининг ички дунёси менга яхши таниш. «Зирапча» фильми премьераси арафасида уюштирилган ва профессионал равишда монтаж қилинган бу «томоша» кимга керак бўлди экан?

 

 


 

«БЕҲАЁ» ФИЛЬМНИНГ МУАЛЛИФИ КИМ?

 


«Беҳаё фильм»нинг муаллифлари айнан премьера арафасида ўз маҳсулотларини тарқатганлари мени таажжубга солди.

Кино тилини, спецификасини яхши билганлар томонидан уюштирилган бу томошани омма ичига тарқатиш ишлари ҳам яхшигина йўлга қўйилибди.

Баҳром акага айтган гапим эса шу бўлди: «Сиз ҳаётингизни, жонингизни бахшида этган санъатингиз ичида юрганларнинг иши бу». Мен аёл сифатида ҳуқуқшунос сифатида шуни аниқ айтишим мумкинки, бу видеолавҳалар уюштирилган.

Вақти келиб, мен бу фикримни асосли тарзда исботлаб бераман. 25 йил бирга яшаган эримнинг ташқи кўриниши борасида хато қилишим мумкин эмас!

Кийимлари борасида ҳам худди шу фикрни айтишим мумкин. Баҳром Ёқубов қаерга ғойиб бўлди деган саволни беришингиз табиий. Анчадан бери Баҳром акага Қозоғистондан янги кинолойиҳа хусусида таклиф бўлаётганди.

Турмуш ўртоғимнинг бундай нохуш вазиятдаги тушкунликларини кўриб, шу таклифга розилик беришларини сўрадик. Премьера олдидан оператив равишда тарқатилган «беҳаё лавҳалар»нинг муаллифларидан нафратланиб кетдим.

Шунчалик ҳам тубанлик, руҳий мажруҳликка боришдими? Турмуш ўртоғим фақат оиласи, фарзандлари олдида ҳисобдор. Шахсий ҳаётимиз – бу бизнинг оилавий ҳаётимиз! Бизнинг оилавий ҳаётимизга аралашишга уни бузишга кимнинг ҳаққи бор?!

Нима сабабдан «беҳаё лавҳалар»ни монтаж қилиб тарқатганлар қолиб, ҳамма таъна тошлари эримга отиляпти? Бу разил ҳаракатлар ижодкорни халқ ичида обрўсизлантиришга, шахсиятига тегишга қаратилгани аниқ. Эримни ҳар томонлама синдиришга уринаётганларга жавобим шуки, на мен, на фарзандларим Баҳром акадан юз ўгирганимиз йўқ. Мен аёл сифатида ишонаман! Айни пайтда Баҳром ака Олма ота шаҳрида «Мажруҳ» деб номланган янги кинолойиҳа устида ишлаяптилар.


 

 


ОМАД ВА ТУШКУНЛИК

 


Баҳром ака билан 25 йил яшаган бўлсам, шу йиллар давомида уларнинг ижодлари, ютуқ ва муваффақиятсизликлари, қувонч ва армонлари ичида бўлдим. Соҳаларимиз, касб-коримиз бутунлай бошқа-бошқа. Ижодлари, кинолойиҳалари, режалари борасида оилавий маслакдошмиз. «Суперкелинчак» фильми Россиянинг «Культура» каналида намойиш этилганда оиламиз билан қанчалик қувонганимизни билсангиз эди. Таниқли Россиялик киношунос Кирил Разлогов фильмга юқори баҳо берганди. Баҳром аканинг ижодидаги ҳар бир босқич, ҳар бир вазиятдан бохабарман.

Қувонса бирга хурсанд бўламиз, тушкунликка тушса қўллаб-қувватлаймиз. Турмуш ўртоғим жуда таъсирчан одам. Оиламиз билан Баҳром аканинг ижодларидан фахрланамиз. Чунки ижодда ўз йўналиши, дарди, дастхати бор. атроф-муҳитдаги воқеалар, муносабатлар, зиддиятлардан қаттиқ таъсирланади.

Ҳар бир фильми ҳаётий кузатишлар хулосалардан яралган.

 

 


ТАНИШУВ

 


Баҳром аканинг дадаси менинг дадам билан ёшликдан улфат бўлишган, холалари билан эса қўшни бўлганмиз. Холалариникига меҳмонга келганларида мени кўриб қолганлар.

Раҳматли қайнотам қирқ ёшларида автоҳалокат туфайли вафот этганлар. Ўлимларидан олдин «бешта қизимдан бирини сенга келинликка узатаман» деб дадамга ваъда берган эканлар.

Аввалига Баҳром акага синглимни мўлжаллашган. Чунки биз тенгдошмиз, бир кунгина мендан катта. Лекин Баҳром ака мени танлаб қайнонамни совчиликка юборган. Турмуш қурганимизга мана 25 йил бўлди.

Мучалимиз ҳам туғилган йилимиз ҳам бир хил. Шу боис бўлса керак бир биримизнинг феъл-атворимизни яхши тушуниб олганмиз. Турмуш ўртоғимнинг ўзига яраша феъли, қайсарликлари бор, албатта. Лекин шу йиллар давомида ҳамфикр, ҳамжиҳатликда яшаб келаяпмиз, бирга фарзандларни вояга етказдик, тарбияладик.

Доимо ҳар бир ижодий режалари билан баҳамлашади. Мен ҳам фарзандларим ҳам ижодкор дадамизни авайлаб турамиз. Бу нохуш воқеадан кейин анчагача ўзига келмади, кўнгли чўкди.

Мен энг яқин инсони сифатида у кишига далда бўлишга, тушунишга ҳаракат қилдим.

 

 


СИНОВ


Турмуш ўртоғимга зарба бермоқчи бўлаётганларга шуни айтишим мумкинки, биз оиламиз билан ҳеч қачон ҳеч қандай вазиятда Баҳром акадан воз кечмаймиз!

Айнан шундай нохуш ҳолатда яқин инсонларим, қўни-қўшнилар, ҳамкасбларим бизни қўллаб-қувватлаб туришди, руҳий мадад беришди. Бўлғуси қудаларимиз ҳам вазиятни тўғри тушунишди.

Эркак қудамиз «Энг муҳими – фарзандларимиз бахтли бўлишсин!» дея фотиҳа берди. Дўст яхши ёмон кунда синалади дейишади. Бу нохуш воқеа ҳаммамиз учун ҳам синов бўлди.

Кечагина атрофларида юрган ҳамкасб ҳамкорларидан садо чиқмади. Орқаваротдан тош отиб, қоралаганлар эса кўпайгандан кўпайди. Ахир нохуш воқеанинг тагзамини, моҳиятига етмай туриб, сўраб суриштирмай бировнинг шахсий ҳаётини, оиласини муҳокама қилишга кимнинг ҳаққи бор? Оғир кунимда, бошимга мусибат тушганда дўстларни синадим, билдим ким қанақалигини.

 

 


ТЎЙ БЎЛАДИ


«Баҳромнинг қизи унаштирилган эди, фотиҳаси бузилибди» деган уйдирмаларни тарқатаётганларга жавобимиз битта: Тўй бўлади! Никоҳни сентябр ойининг охирига мўлжалладик. Турмуш ўртоғимнинг ижодини синдиришга, обрўсини ер билан яксон қилишга,  аҳлоқсизликда айблашга уринаётган беҳаё лавҳаларни тарқатиб ёшу-қарининг онгини заҳарлаётганлар ўзларининг жирканч қиёфаларини очмаяптими?

Ким маънавий мажруҳ ва тубан?

Баҳром Ёқубовнинг оиласини ўйлашмаса, ҳеч бўлмаганда ўзларининг аёллари, фарзандларини ўйлашмайдими?

Қабиҳлик шу даражада бўладими?

Ихлосим қайтди, кўнглим чўкди, лекин умидим сўнмади.

Баҳром ака билан орзу ниятларимиз кўп ҳали. Фарзандларни катта ҳаётга тайёрлаш, оилали қилиш, неваралар кўриш ниятимиз бор. «Сенсиз яшай олмайман, илоҳим мендан узоқроқ умр кўргин» дейди доим. Аёл учун яна бундан ортиқ яна нима керак? бундан ортиқ бахтга.

 

 


ДИАНА  ҲАҚИДА



Дианани яхши танийман. Суратга олиш жараёнларида, тадбирларда, концертларда тез-тез учрашиб, мулоқотда бўлганмиз. Ҳурматимни жойига қўяди. Ҳаётда ва ижодда бу қизга, ёш истеъдодга фақат омад тилайман. Баҳром ака билан тўй ҳаракатидамиз. Мебель сотиб олиш, ош ҳаракатлари, сарпа-судра тайёрлаш… Ўзингиз биласиз, қиз узатишнинг ўзи бўлмайди. Элга ош берамиз. Қизим отасининг оқ фотиҳасини олади.

Мен баъзи иродасиз аёлларга ўхшаб аламда сочимни юлиб, дод солиб ҳеч кимни қарғамайман. Фақат ўша руҳан мажруҳ одамларга бахтсизлигидан йиқилишидан синишдан манффатдор бўлган кимсаларга Аллоҳдан инсоф сўрайман
manba.sayyod

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2109 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz