YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:28
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 7
MEXMON 7
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Ноябрь » 18 » bermud uchburchagi
18:59
bermud uchburchagi

СИРЛИ УЧБУРЧАК
Бу ерда кўплаб кема ва самолётлар изсиз ғойиб бўлган, минглаб одамлар ҳалок бўлган. Бироқ қидирувларда бирорта жасад ёки кема-ю самолёт парчаси топилмаган!
Бермуд учбурчаги – бу Бермуд ороллари, Флоридадаги Майами ва Пуэрто-Рико оралиғидаги ҳудуд бўлиб, унинг майдони 1000 квадрат километрдан зиёдроқ. Мазкур ҳудуд соҳилларининг рельефи яхши ўрганилган, улар нефть ва бошқа фойдали қазилмалар излаб бир неча бор қазилган. Йилнинг турли даврларида сув оқими, унинг тузлилик даражаси ва ҳарорати, океан устида ҳаво массаларининг ҳаракати – барча табиий маълумотлар ўрганилиб, махсус каталогларга киритилган. Бу ҳудуд шу каби бошқа географик жойлардан унчалик жиддий фарқ қилмайди.

Сирли оловлар ва Ғалати Ҳалокатлар

Денгизчилар Бермуд учбурчагини турлича аташади: "ажал учбурчаги", "фалокат келтирувчи денгиз", "Атлантика қабристони". Кўп асрлар давомида саёҳатчилар тасодифан бу жойда баъзан сирли сокинликка, баъзан эса даҳшатли бўронларга дуч келишган. Христофор Колумб ҳам, уммоннинг мана шу қисмига келганида, ўзининг кема журналига қизиқ далилни ёзиб қўйган: гуруҳ аъзолари сувда ўзига хос, нурланувчи доғлар сузиб юрганини кўришган. Бу сирли ёғдулар – кўпикка ўралган нурланувчи доғларни ҳозирги кунда ҳам кузатиш мумкин. Баъзан бу нурланиш шу даражада кучли бўладики, уни ҳатто космосдан кўриш мумкин. "Аполло-12" фазовий кемасида учган америкалик астронавтларнинг ҳисоботида кўрсатилишича, старт пайти улар Бермуд учбурчаги ҳудудида ғайриоддий липиллаган ёғдуни кўришган. Мазкур хавфли зонада бўлганлар ҳам ғалати сукунатлар, сув ўрамлари ва тасодифий довуллар ҳақида гапиришади. Бундан ташқари, барча асбоб-ускуналар бу ерда бузилиб қолади ёки тўғри ишламайди, компас миллари ғириллаб айланаверади; учувчилар об-ҳавонинг тўсатдан ёмонлашганини кўришган. Сирли ўзгаришлар бошланишидан бурун эса уфқни ғалати сариқ туман қоплаб оларкан.Бермуд учбурчаги баъзан денгиз ва ҳавода ҳақиқий хавф туғдиради. Бу жой Ер юзидаги компас тўғри ишламайдиган иккита ҳудуддан биридир. Бунинг натижасида эса кема ва самолётлар нотўғри йўналишда ҳаракатланиши, бу ҳақда команда аъзолари умуман билмаслиги мумкин. Балки айнан шунинг учундир, бу ерда ҳатто денгиз жониворлари ҳам ғалати: балиқчилар бир неча бор ғалати ҳодисага – тўнкарилган (қорни осмонга қараган) ҳолда сузаётган балиқларга дуч келишган.
Фараз ва тахминлар
АҚШ Океан ва атмосфера миллий жамияти вакиллари қуйидаги маълумотни эълон қилишган: "Мазкур ғойиб бўлишлар сабабини аниқлашга бўлган АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари ва Ҳарбий денгиз флоти ва қирғоқ қўриқлови хизматларининг барча ҳаракатлари ҳозирча қониқарли натижа бермади".
"Иблис учбурчаги" номли оммабоп китобнинг муаллифи Ричард Вайнер шундай ёзади: "У ерда афсонавий, ғалати ҳодисалар содир бўлади. Улар ҳамиша ҳам кишилар ва асбобларнинг хатоси, механизмларнинг бузилиши, об-ҳаво

инжиқликлари ва магнит аномалиялари билан боғлиқ эмаслигига мен ишонаман". Номаълум учувчи жисм (НУЖ)лар бўйича мутахассис, "Ғойиблик остонаси" китоби муаллифи Джон Уоллис Спенсернинг изоҳи янада фантастикроқ. Унингча, уммон тубида фазодан келган келгиндилар ўз колонияларига асос солишган. "Мазкур юксак онгли мавжудотлар, – деб ёзади у, – ғойиб бўлган кемалар, самолётлар ва уларнинг экипаж аъзоларидан ўзларининг илмий тадқиқотлари учун фойдаланадилар. Албатта, менинг фаразим ҳақиқатдан узоқ туюлади, аммо бу каби ҳодисалар учун бошқа изоҳ топиб бўлмайди-да". Бермуд учбурчаги масаласига келганда, фазовий келгиндиларни эсловчи назариялар тобора кўпроқ учрамоқда. Кўпчиликнинг тахминича, бу кема ва самолётларнинг сувга ғарқ бўлганидан кўра НУЖлар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақиқатга яқинроқ. Айниқса, Денгиз ишлари департаменти комиссияси томонидан ўтказилган тадқиқотдан сўнг НУЖлар ҳақидаги фикрлар тобора кўпаймоқда. Бир сафар ғойиб бўлган америкалик бомбардимончилар ҳақида кимдир: "Улар худди Марсга учиб кетгандек, бирдан ғойиб бўлишди" деган эди. Бунинг устига, ғойиб бўлган бешта самолётдан бирининг учувчиси қўрқув аралаш ортидаги бошқа самолёт учувчисига: "Менинг изимдан келма, уларнинг кўриниши худди фазовий келгиндиларга ўхшайди", деганини бир радиоҳаваскор эшитиб қолган экан. Бу хабар Йель университети битирувчиси Чарльз Берлицни жуда қизиқтириб қўйди. У ғойиб бўлган Атлантида ҳақидаги афсоналарнинг ишқибози эди ва Бермуд учбурчагининг сирини ҳам ўша афсонавий қитъа билан боғлашга уринди. Берлицнинг фаразига кўра, қачонлардир Атлантидада улкан қуёшсимон кристалл бўлган ва ҳозирда у уммон тубига тушиб қолган. "Мана шу кристалл, – дея таъкидлайди Берлиц, – кемалар ва самолётларга чалғитувчи сигналлар юборади ва баъзан уларни океан қаърига тортиб кетади".
Арвоҳлар
Бермуд учбурчаги 1840 йилданоқ мудҳиш ном чиқара бошлаганди. Ўшанда Багам ороллари пойтахти – Нассау порти яқинида французларнинг "Розали" номли елканли кемаси пайдо бўлиб қолганди. Унинг барча елканлари кўтарилганди, ҳамма асбоб-ускуналар соз эди, бироқ кема гуруҳи йўқ эди. Уни кўздан кечиришганида аниқландики, кема ажойиб, соз ҳолатда, ҳеч қандай шикастсиз, юки ҳам жойида экан. Лекин экипаж қаёққа ғойиб бўлган? Кема журналида ҳам, ишнинг моҳиятига аниқлик киритувчи бирорта ёзув топилмади. "Бермуд учбурчаги" атамаси қачонлардир денгиз сирлари ҳақида ёзувчи америкалик адиб Винсент Гаддис томонидан ўйлаб чиқилганди. У шундай ёзган: "Флоридадан Бермуд оролларига, у ердан – Пуэрто-Рикога ва кейин яна Багам орқали Флоридага хаёлан чизиқ тортинг. Кема ҳалокатларининг кўпчилик қисми айнан мана шу учбурчакда содир бўлади". Репортёрлар ҳам, кўпчилик кемалар ҳалокати ёки ғойиб бўлишини тавсифлашда "Бермуд учбурчаги" атамасини қўллашга ҳаракат қилганлар. Тўғри, бу ҳол сирли ва хавфли "учбурчак" билан алоқадор кўпчилик жумбоқларнинг ечимини бермайди. Масалан, Британиянинг "Атланта" кемаси 1880 йил январда Бермуд оролларидан Англияга йўл олган. Унинг 290 кишилик экипажини асосан ёш стажёрлар ташкил этарди. Кема изсиз ғойиб бўлган, энг синчков қидирувлар ҳам натижа бермади. Британия Ҳарбий денгиз флотига қарашли олтита кема, бир-биридан бир миль узоқликда сузиб, "Атланта" ғойиб бўлган ҳудудни текширишди. Қидирув тўрт ой давом этди, аммо ҳеч қандай ҳалокат излари учрамади. 1881 йилда эса "Элен Остин" юк кемаси Бермуд учбурчаги чегарасида "арвоҳ кема"га – елканлари ёйилган кичикроқ кемага дуч келди. Бу ғалати кемачанинг бортига юк сифатида кўп миқдорда қизил дарахт ортилган, аммо командадан асар ҳам йўқ эди. "Элен Остин"нинг капитани аввалига бунақа омадга ишонолмади. У ташлаб кетилган бу кемани ўзиникига тиркаб олишга қарор қилиб, унга ўз одамларини юборди. Бироқ кутилмаганда кучли шамол кўтарилди. Кемалар бир-биридан ажралишди ва эгасиз кема кўздан йўқолди. Икки кундан сўнг "Элен Остин"дагилар ўша кеманинг денгиз юзида сокин сузиб бораётганини кўришди. Икки кун олдин унга юборилган матрослар ўлишган экан. Аммо сирли кема жумбоқлари бу билан тугамади. "Элен Остин" капитани, қимматбаҳо юкли бу кемани қандай қилиб бўлмасин қўлга киритишга қаттиқ аҳд қилди. Лекин яна бўрон кўтарилди ва сирли кема, капитан томонидан унга юборилган кишилар билан бирга яна ғойиб бўлди. Бу сафар у қайта пайдо бўлмади. XX асрда бу ердаги илк сирли ҳолат – 1918 йилда АҚШнинг "Циклоп" кемасининг йўқолиши бўлди. Узунлиги 500 фут, сиғими 19,5 тонна бўлган бу кема 4 мартда Кариб денгизи бўйлаб Барбадосдан Норфолк томон йўлга чиқди. "Циклоп" 309 кишидан иборат командаси ва қимматбаҳо юк – марганец рудаси билан бирга йўқолганида, уни немислар минасига учраган ёки сувости кемаси томонидан йўқ қилинган, деб ўйлашди (Биринчи жаҳон уруши кетаётганди). Аммо кейинроқ немисларнинг ҳарбий архивлари текширилганда, бу фаразни четга суришга тўғри келди. Ҳужжатларнинг таҳлили шуни кўрсатардики, "Циклоп"нинг йўлида мина ҳам, сувости кемалари ҳам бўлмаган экан. Кема ғойиб бўлган куни об-ҳаво жуда яхши, денгиз тўлқинлари меъёрдагидек, шабада енгил эди.

Буларнинг бари кеманинг бўронга учраган бўлиши мумкинлигини рад этади. Ҳарбий денгиз флоти вакиллари ҳам: "Бизнинг флотимиз тарихида "Циклоп"нинг ғойиб бўлиши энг сирли жумбоқлардан биридир", деб баёнот беришган.
Бу кемалар бир-бирига мутлақо ўхшамасди. Уларнинг юк миқдори, катталиги, ясалган йили турлича эди. Бироқ бари бир-бирига ўхшаш ҳолатларда йўқолишган: барчасида радиопередатчиклар мавжуд бўлса-да, бирорта кема радио орқали ёрдамга чақирувчи "SOS" сигналини бермаган. Бундан ташқари, улар ғойиб бўлган вақтларда ҳеч қандай бўрон ҳам бўлмаган. Бермуд учбурчагида олиб борилган энг батафсил қидирув ишлари ҳам бу кемалар ва улар командасининг ғойиб бўлиш сабабини изоҳлаб беролмади. Фақат Япониянинг "Райфуку Мару" юк кемаси бундан мустасно. У 1924 йилнинг қишида Багам ва Куба оралиғидан туриб, қўрқинчли хабар юборган. Радиограмманинг охирги сўзлари шундай эди: "Хавф тасаввурга сиғмайдиган даражада буюк... Афтидан... Биз қутулиб кетолмаймиз..." Бу қандай хавф эканини барибир ҳеч ким билолмади. Яна ҳам жумбоқлироғи, "Райфуку Мару"нинг ёрдам сўраб юборган чақирув чигналини олиб, унга кўмакка борган бошқа кемадагилар, кўрсатилган ҳудудда ҳеч нима тополмади: на кема парчалари, на бирор жасад йўқ эди. Бу Бермуд учбурчагининг навбатдаги қурбони эди... Мана, тинчлик пайтидаги ҳодиса ҳақида маълумот. 1953 йилнинг 2 февралида Бермуд учбурчагидан сал шимолроқда, бортида 39 нафар экипаж аъзолари ва ҳарбийлар бўлган Англия ҳарбий-транспорт самолёти ҳавога кўтарилганди. Тўсатдан улар билан алоқа узилиб қолди, самолёт белгиланган вақтда базага қайтиб келмади. Фалокат юз берганлиги тахмин қилинаётган ҳудудда "Вудуорд" юк кемаси ҳеч нима тополмади: кучли шамол эсар, денгизда сал тўлқин бор эди. Бироқ на ёғ доғлари, на самолёт синиқлари учрамади. Элликта кема ва самолёт фалокатидан иборат бу рўйхатнинг охирида ҳозирча "Анита" юк кемаси турибди. Кўмир ортилган бу кема 1973 йил март ойида Норфолк портидан Атлантика океанига чиққан, у Гамбургга йўл олганди. Бермуд учбурчагида у бўронга дуч келган ва "SOS" сигналини ҳам юбормасдан чўкиб кетган. Орадан бир неча кун ўтиб, денгиздан "Анита" ёзувли биттагина қутқарув баллони топилди.
Гап сеҳрли пуфаклардами?
2001 йилда Бермуд учбурчаги сири очилганлиги тўғрисидаги навбатдаги хабар тарқатилди. Янги версияга кўра, Бермуд учбурчаги ва бошқа шу каби жойларда кемалар океан тубидан келувчи метан пуфаклари таъсирида чўкиб кетишган. Сув остидан кўтарилувчи кўп миқдордаги пуфаклар сувнинг зичлигини пасайтиради ва кема ўз сузувчанлигини йўқотади.
Монтерейдаги (Калифорния) ҳарбий-денгиз мактаби тадқиқотчиси Брюс Денардо бу фаразни текшириб кўришга қарор қилди. Бир қарашда, бу тахмин соғлом ақлга тўғри келмайди, ахир, пуфакчалар ва уларга илашган сув оқими юқорига томон йўналади ва кемани ҳам юқорига итариши керак. Буни текшириш учун тажрибачилар сув юзида зўрға сузадиган (зичлиги сувникидан салгина юқори бўлган) шарчани сувли идишга солиб, пастдан ҳаво пуфакчалари юборишди. Буни қарангки, шарча дарҳол чўкиб кетди.


Категория: QIZIQARLI | Просмотров: 2175 | Добавил: Shaten | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz