Италия конституциявий суди Сильвио Берлусконини бошқа фуқаролар билан тенг ҳуқуқли қилиб қўйди. Суд бош вазир учун дахлсизликни таъминлаб турган иммунитетни олиб ташлади. Дахлсизлик бош вазирдан ташқари мамлакат президенти ва иккала палата раҳбарларидан ҳам олиб ташланди.
Дарвоқе, дахлсизлик қонуни муаллифи айнан Берлускони бўлиб, у ҳукумат тепасига келиши билан шундай тушунчани амалиётга олиб кирган эди. ғонунга кўра, мамлакатнинг етакчи раҳбарларини Италия давлатига хиёнат ҳамда мамлакат конституциявий тузимини бузиш айблари билангина тергов қилиш мумкин эди. «Рейтер» ахборот агентлигининг таъкидлашича, қонуннинг бекор қилиниши мамлакатдаги аҳволга ўз таъсирини ўтказмайди.