Хитойда яшовчи 46 ёшли ушбу аёлнинг антиқа одати билан нормал
одамлардан ажралиб туради. Гап шундаки, у бензин ичади. Бензининнг
ҳидини жуда ёқтирувчи бу аёл ушбу ғалати одатни 1995 йилда бошлаган. Шу
вақтгача у бир тоннадан ортиқ бензин ичиб тугатган. Ҳайдовчилар
машинасига қуйишга бензин топишга қийналишади–ю, бу аёлнинг қулт–қулт
бензин ичишига қаранг.
Иккитаси бирдан
Тиниб–тинчимаган
одамлар нималарни ўйлаб топишмайди–я. Реклама роликларида "учтаси
бирдан” ибораси тилга олинади. Туркиянинг измир вилоятида яшовчи
адвокат Уфуқ Қархан ўз касбидан ташқари деҳқончиликни ҳам "қийворади”.
У ўз полизида шундай бир сабзавот етишдирдики, кўрганлар ёқасини излаб
қолишди. Бу сабзавотнинг антиқалиги унинг ярми тарвуз, ярми эса қовун.
Бозордан ҳам тарвуз, ҳам қовун кўтариб юришга эринадиганлар учун қулай
егулик.
Тупроқ шайдоси
Хитойда
одам кўп, одам кўп бўлгандан кейин антиқа одамлар ўз-ўзидан кўп бўлиши
табиий. Мамлакатнинг шимолий қисмидаги Ички Мўғулистон автоном
минтақасида яшовчи Вукибалакикиге исмли қиз тупроқ ейишга шайдо. У гўшт
ва баъзи озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж сезмаслигини таъкидлаган. Ҳа,
унга тупроқ бўлса бўлди. Ҳар кун тупроқ истеъмол қиладиган бу қиз
бундан лаззат олишини қўишмча қилган. У энди икки ой тинмай тупроқ еб,
"Гиннеснинг рекордлар ккитоби”га киришни мўлжаллаб юрибди. Маҳаллий
матбуот хабарларига кўра, қизнинг соғлиги жойида.
Қуёши ботмайдиган ўлка
Швеция
ва Норвегия давлатлари чегарасида ҳар йили июл ойида ғаройиб табиат
манзараси кузатилади. Қуёш ботмай, кўлнинг атрофини 360 градус
айланади. Бу ҳолат бир неча кун содир бўлади.
Харита одам
Бу
одамнинг географияни яхши кўришини шундоқ юзидан билиш мумкин. Унинг
танасида дунёдаги исталган давлатнинг байроғини топиш мумкин. Эҳ,
одамнинг ҳам ҳар хил тури бор–да.
Ҳамза Ёқубов тайёрлади darakchi gazetasi
|