Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолисининг бемаҳал ўлими сабабларини маълум қилди. ЖССТнинг ўртача умр давомийлигини қисқартирувчи омиллар хусусидаги маърузаси ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди. Бевақт ўлимга олиб келувчи хавфли омиллар рўйхатининг биринчи ўрнини юқори қон босими банд этган. Жами ўлим ҳолатининг 13 фоизи ушбу касалликка тўғри келади. Кейинги қаторларда эса тамаки истеъмол қилиш (9 фоиз), қонда глюкоза даражасининг ошиб кетиши ва жисмоний ҳаракатсизлик (6 фоиз), шунингдек, семириш ва ортиқча вазн (5 фоиз) каби хавфлар зикр этилган. Ҳисоботни тайёрлаш учун экспертлар 2008 йилдаги маълумотлардан фойдаланишди. Ушбу хабарга асосланиб, ўлим ҳолатлари, касаллик ва жароҳатга таъсир кўрсатувчи 24 та хавф омили ажратиб олинган.