Италиянинг "Милан" жамоаси ярим ҳимоячиси Девид Бекхэм Италия "А"
сериясининг 28-туридан ўрин олган "Кьево"га қарши баҳснинг
89-дақиқасида жиддий жароҳат олган ва шифокорларнинг айтишларича,
камида уч ойга майдонга қайта олмайди.
"Россонери"нинг шахсий
шифокорининг маълум қилишича, 34 ёшли футболчи чап оёғининг товон
қисмидан жароҳат олган. Бундай ҳолатда, Бекхэм 11 июнда ЖАРда
бошланадиган Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин бўлади.