Куни кеча бир ҳамкасбимга Москвадан қўнғироқ бўлди. Уни жуда яхши танийсиз. Олдинлари режиссёр сифатида танимаган бўлсангиз, сўнгги пайтда у ҳақда жуда яхши билишингизга ишонаман. Баҳром Ёқубов! Бу ҳамкасбим Ёқубовнинг матбуот котибаси сифатида бир пайтлар у билан ҳамкорлик қилганди. Мен ҳам ушбу телефон орқали мулоқотнинг гувоҳи бўлдим: -Юртимга роса қатйгим келяпти. Яна қизиқарли ва кассабоп фильмлар суратга олишни истайман. Ўзга юрт барибир ўзга! Айни пайтда Москвада фильм суратга оляпман. Бироқ ҳеч нарса кўнглимга ўтирмаяпти. Ўз ижодий гуруҳимни соғиндим. Гап-сўзлар одамларнинг эсидан чиққандир-а? Барибир, одамларнинг гап-сўзларидан қўрқаман. Журналистларнинг турли туман саволлари мени яна қайғуга ботириб қўяди. Эшитяпман, кўплаб фильмлар омадсизликка дучор бўлаётган экан. "Зирапча” фильмини катта экранларда намойиш этишсайди... Ҳақиқатан яхши фильм эди! Майли яна қўнғироқ қиларман.... Ту-ту-ту...Гўшак узилди! Jasur