YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:38
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 12
MEXMON 12
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Ноябрь » 7 » Барчангиздан миннатдормиз, йигитлар!
21:06
Барчангиздан миннатдормиз, йигитлар!

Барчангиздан миннатдормиз, йигитлар!

Ўйин бошланишига 45 дақиқа қолганида ҳар иккала жамоа футболчилари чигалёзди машғулотни бошлаш учун стадионга кириб келди. Бу вақтга келиб, стадионнинг ярми мухлислар билан тўлдириб бўлганди. 25 дақиқа давом этган машғулотдан сўнг, футболчиларимиз кийиниш хонасига йўл олишаётганда, мухлислар тиним билмасдан вакилларимизни қўллаб-қувватлашда давом этишарди. Табиийки, бу футболчиларимизга қўшимча "адреналин" бериши аниқ эди.

Шундай бўлди ҳам. Ўйин бошланиши билан терма жамоамиз фақат ва фақат ҳужум уюштиришди. Японияга қарши ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида 2 та гол урган КХДРдан асар ҳам йўқ эди. Назаримда, Ри Сонг Хонинг мазкур ўйинга танлаган тактикаси шундай бўлган бўлса керак: биринчи бўлимда дарвоза даҳсизлигини сақлаган ҳолда, иккинчи бўлимда ўзбекистонликларнинг чарчашини кутиш. Ҳаддан ташқари жисмоний жиҳатдан кучли ва деярли камчиликсиздек кўринган шимолий кореяликлар хато қилиши мумкинлиги кўриниб турди. Тўғри, дарвозани ишғол қилиш учун юз фоизлик вазият бўлмади, аммо КХДР футболчилар хато қилиб туришди. Ана шундай хатолар давом этиб турса, тез орада гол киритиладигандек туюлаётган бир пайтда, ё Сардор Раҳмонов, ёки ҳакам "қовун" туширди. Тўғри, бу вазиятда Сардор тўпга оёғини баланд кўтарганча рақибга нисбатан хавфли ўйин қилди. Аммо шуни унутмаслик керакки, тўпга Раҳмонов яқинроқ эди ва ҳақли равишда тўпга биринчи бўлиб етиб келди. Тўпни узоқлаштирганидан сўнг, инерция билан футболчи томон оёқлари билан сакради (бу вазиятга берган баҳоимиз ҳозирча шу. Бу вазиятга бағишланган таҳлилни "Чемпион"нинг Равшан Эрматов блогида ёритамиз).

Бир киши кам бўлиб қолган бўлсада, футболчиларимиз ҳужум уюштиришдан чўчишмади. Фақатгина ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида КХДР футболчилар вазиятни қўлга ола бошладилар. Биринчи бўлимдан сўнг эса ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимда терма жамоамиз камчиликда бўлса ҳам ҳужум уюштиришга уринди. Бу тахминан 10 дақиқа давом этди. Шундоғам жисмоний жиҳатдан кучли ва майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнаётган кореялик аста-секин ташаббусни қўлга ола бошлашди. Бу орада КХДР бош мураббийи майдонга 2 нафар ҳужумчини ташлади ва корейс ҳужумчиларининг сони 3 нафар етди. Натижада улар асосий эътиборни ҳужумга қаратишди. Табиийки, ўсмирларимиз ҳам фақат ҳимояга ётишни мақсад қилишмаганди. Биринчи бўлимда кўп хато қилган, аммо иккинчи таймда фаол ўйнаётган Темур Ҳакимов ўйин тақдирини ҳал қилувчи иккинчи хатога (биринчисини ҳакам қилиб бўлганди) йўл қўйди. Майдон макарзида финат ишлатмоқчи бўлиб, тўпни йўқотди. Қарши ҳужум, дарвозабон билан бирга бир вазият, тўпнинг олис бурчакка узатилиши ва Ри Кванг Ил Ғанишер Холмуродовнинг бўш қолганини бурчагини аниқ нишонга олди.

Ушбу голдан сўнг футболчиларимизнинг асаби янада бузила бошлади. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида яна ўша ўнг қанотдан ҳужум ва бу сафар Холмуродовнинг яқин бурчаги ишғол қилинди. Шундан кейин ўйин бўлмади. Аббос рақибига қўполлик қилгани учун иккинчи марта огоҳлантирилгани учун майдондан четлатилди. Бу ҳолат майдон четида бўлгани учун ўша томондаги мухлислар секторида майдонга буюмлар учиб туша бошлади. Натижада ҳакамлар ўйинни тўхтатиб қўйишди. Ўйин тўхтаб турганига қарамай, бу орада баъзи футболчиларимиз огоҳлантириш олишди. Ҳакамлар 3 марта ўйинни давом эттирмоқчи бўлишди. Футболчиларимизнинг илтимосларидан сўнг, мухлислар бироз тинчланишди ва 5-6 дақиқа давом этган танаффусдан сўнг ўйин яна давом эттирилди. У атиги 10 сония давом этди. Ҳакам зудлик билан ўйинни тўхтатиб қўя қолди. Ўзбекистон-КХДР - 0:2.

Йигитларимиз мағлубиятга мутлақо лойиқ эмасдилар. Ҳакамнинг хатоларидан сўнг ҳам улар руҳан синиб қолишмади. Имкон қадар курашишди, ҳужумга ўтишди. Бизга мана шундай лаҳзаларни тақдим этишгани учун уларга миннатдорчилик билдирамиз!

ЎСМИРЛАР ЎРТАСИДА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ
ФИНАЛ. 7 ноябрь, якшанба
ЎЗБЕКИСТОН-КХДР - 0:2
Голлар: Ри Кванг Ил 72, Чжо Кванг 85
Четлатишлар: Сардор Раҳмонов 31, Аббос Махсталиев 85


Категория: Новости Футбола | Просмотров: 1393 | Добавил: v1rus | Рейтинг: 3.7/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz