Ўзбек эстрадасида ўзига хос портлаш қилган, хозирги кунда анча болалаб кетган йигитлардан ташкил топган гурухларга ўрнак хамда бошланиш бўлган "Баён” гурухидан ва нихоят узоқ кутилган янги клипни қарши олинг. Аллақачон ўз мухлисларини топган "Бебош” таронасига ишланган ушбу клип режиссёр Жасур Шаметов хамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг ғояси асосида суъратга олинди. Малик Қодиров, Элдор Қаюмовларнинг ижод махсуллари бўлган ушбу тарона мавжуд барча радио хит парадларни забт этиб бўлганлигини хисобга олсак, унга ишланган клипни хам шундай юлдузли онлар кутаётганини башорат қилиш мумкин. Хуллас "БАЁН” командасининг мухлислари мархамат. "Бебош” таронасига ишланган клипни бизнинг сайтда, www.youtube.com сайтида ва яна ёки навбатдаги хафтадан ТВМ каналида томоша қилишингиз мумкин.