Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси куни-кеча дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Алексей Евстафеев шогирдлари БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши кечган ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадилар.
Биринчи бўлимда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган ўзбекистонлик футболчилар мувозанатни тиклаш учун ўзларида куч топа олишди ва Азизбек Муротовнинг голи меҳмонларга дурангни келтирди. Шуни ҳам қўшимча қилиш мумкинки, Евстафеев жамоаси гарчи дурнг ўйнаган бўлсада, ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун 2-бўлимда қатор қулай имкониятларга эга бўлди. Аммо ҳар сафар ҳужумни якунловчи нуқтасида ёш футболчиларга аниқлик етишмади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини доирасида иккинчи учрашувини 23 март куни ўтказади. Сўнгра, бир кундан кейин Тошкентга қайтиб келади.
Ўртоқлик учрашуви. БАА (U16) -Ўзбекистон (U16) 1:1 Ўзбекистон: Ашурматов, Хайдаров, Рахмонов, Азамат Абдуллаев, Мансуров, Махсталиев, Искандаров, Собирхўжаев, Муротов, Холмуродов, Хакимов. Ашурматов
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Муҳаммад Абдуллаев, Кападзе, Жакбаров, Камолов.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг БААга йўл олган таркиби: Нодиржон Ашурматов, Муҳаммад Абдуллаев, Хайрулло Жакбаров, Азамат Абдуллаев, Бехруз Бегматов, Бобур Искандаров, Камронбей Кападзе, Жасурбек Ҳакимов, Аббосбек Махсталиев, Азизбек Муротов, Владислав Павловский, Алексей Локтионов, Жаҳонгир Пўлатов, Сардор Собирҳўжаев, Нодирхон Камолов, Сергей Смородин, Равшан Ҳайдаров, Асилжон Мансуров, Сардор Рахмонов, Холмурод Холмуродов, Диёр Усмонҳўжаев.
|