Тақвим бўйича баҳор фасли биринчи мартдан бошланишини ҳаммамиз биламиз. Шундайкуя, аммо ҳамма ҳам баҳорнинг ташрифини айнан шу кундан ҳис этавермайди-да. Кимдир атроф яшилликка буркана бошлагач, кимдир оғир қалин кийимларни бўғчага тугиб, енгил кийимларни эгнига илгач ҳис этади... £уйида, турли соµа усталарининг ´зига хос баµорий с´ровномамизга берган жапвоблари, ´зига хос фикрлари билан танишамиз.
1. Одатда, баҳор келганини қачондан ва нимадан ҳис этасиз?
2. Бойчечак билан "дийдорлашдингизми”? Сир бўлмаса, қандай тилак қилдингиз?
3. Рассом бўлганингизда баҳорни оқ қоғозга қандай тасвирлаган бўлардингиз (фақат битта элемент билан)?
4. "Наврўз” деганда кўз олдингизда нима гавдаланади?.
Зулхумор Мўминова (актриса):
1.Тўғрисини айтсам, баҳор севимли фаслим эмас. Менга кўпроқ қиш ёқади. Шу сабабми, баҳорнинг ташрифини тезда ҳис этавермайман. (кулиб) Менга қиш қанча узоқ чўзилса шунча яхши. Баҳор нафасини Наврўз кунларида яққол ҳис этаман. Чунки ўғлимнинг туғилган куни!
2.Бойчечак билан дийдорлашдим. Уни кўриб бу йил ўзим кутган, орзу қилган рол насиб этишини астойидил ният қилдим.
3.Оқ қоғозга мовий рангдаги бир чизиқ акс этарди. Бир қалам тортишда чизилган бу чизиқда умримнинг шу баҳорига қадар бўлган йўли ўз ифодасини топарди.
4.Ўғлим 23 мартда туғилгани учун ҳам Наврўз деганда доим унинг таваллуд куни ёдимга тушади. Ёки аксинча...
¤ша кунларни соғинаман
Зебо Мирзо (шоира)
1.Тўсатдан, кун ўртасидами ёки оқшомда юрагингизга ҳаяжон тушади. Ўша пайтда бунга эътибор қилмайсиз, лекин қандайдир таниш ҳаво димоғингизга урилади. Бу ҳолат ҳатто қор ёғаётганда ҳам бўлиши мумкин. Масалан, бу гал шундай бўлди. Қорни қанча соғинган бўлмай, сумалаклар дарахларга осилиб қолган кунда деразага қараб туриб негадир аллақачон баҳор кириб келганини ҳис қилдим.
2.Бу баҳор биринчи бўлиб бойчечакни эмас, бинафшани кўрдим. Бинафшанинг ўзи, шакли, ранги менга жуда ёқади. Бинафша ҳам баҳорнинг элчиси-ку, ич-ичимдан бу баҳор ушалмаган орзуларим ушалишини тиладим.
3.(кулиб). Бу менга камлик қилади. Қизил атиргул расмини чизган бўлардим.
4.Болалигимда кечган Янги йил сайллари... Нозим Момом бош бўлиб қишлоқда аёллар сумалак қилишар, биз қиз-ўғиллар онамиз пишириб берган турли тансиқ таомларни қозон бошига олиб борардик. Ўша куни кейин ҳаммамиз адирларга, тоғларга чиқардик. "Янги йилда яна бир йил ошдик, юксакка чиқиш керак”, дерди момом. Ўша кунларни соғинаман.
Акмал Нур (рассом):
1.Баҳор келганини атрофимдаги одамлардан, айниқса, аёллардан кўпроқ сезаман (кулиб). Табиатан кузатувчан бўлганим сабабми уларнинг сурати ҳам сийратидаги ўзгаришни тез пайқайман. Ўзларига бошқача эътибор, оро бериб бошлашади. Кўнгилларада ҳам янги ҳис туйғулар жўш ура бошлаганини пайқаш мумкин. Қолаверса, баҳорнинг қандайдир ўзига хос ҳиди бор. Бу ҳам унинг ташрифини англатиб туради.
2.Бойчечак билан ҳали дийдорлашмадим. Агар кўрсам баҳорга атаб битта чиройли асар яратиш учун илҳом сўраган бўлардим. (Эътибор берсам, ижодимда баҳорга бағишланган асарлар деярли кам экан.) Балки бу асарим қаҳрамони бойчечакнинг ўзи бўлармиди.
3.Оддий ингичка қора қаламда жамалак қилиб ўрилган сочлари елкаларига тушиб турган қизнинг суратини чизардим.
4.Қалам билан ишлаганим учунми, кўпчилик мени умрида кетмон ушламаган деб ўйлайди. Аслида эса қишлоқдан чиққан, кетмон уриб катта бўлган боламан. Шу боис ҳам Наврўз деганда аввало кўз олдимга эндигина бошланган дала ишлари, бу йилги ҳосил учун қилинадиган меҳнатлар, дейлик ер чопиш, экин экиш гавдаланади.
Шаҳноз (бастакор):
1.Баҳор нафасини унинг илиқ, танга хуш ёқадиган ҳавосидан ташқари, осмоннинг тиниқлиги, қуёшнинг беозор нур сочишидан ҳис этаман. Айниқса майин шамол эсиб, дарахт гулларини атрофга сочилганда...
2.Ҳа, дийдорлашдим. Тилагим - энг аввало юртимизнинг тинчлигини сўраш бўлди. Кейин ҳар бир хонадонга қувонч-хотиржамлик, сиҳат саломатлик тиладим.
3.Оқ қоғозда, шамолда ҳилпираб турган лолақизғалдоқнинг суратини акс эттирарадим.
4.Наврўз деганда янги либос кийиб яқинлариникига совға-салом кўтариб меҳмонга шошилаётган бахтиёр одамлар ва сумалак атрофида ёшу қари бирдай йиғилишиб, борини баҳам кўриб хурсандчилик қилишаётгани кўз олдимга келади.
Мисс Сита.
|