CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:46
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 10 » Азиз Ибрагимов: «Терма жамоа либосини кийгандан сўнг уни оқлаш керак»
13:18
Азиз Ибрагимов: «Терма жамоа либосини кийгандан сўнг уни оқлаш керак»

Азиз Ибрагимов: «Терма жамоа либосини кийгандан сўнг уни оқлаш керак»

 

Миллий терма жамоамиз 5 сентябрь куни эронликларга қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. Гарчи, мазкур ўйин голсиз дуранг билан якунланган бўлсада, анчадан буён терма жамоа иштирокидаги ўйинларни соғиниб қолган мухлислар учун айни муддао бўлди. Ушбу учрашувда бироз муддат танаффусдан сўнг яна терма жамоа асосий таркибида майдонга тушган легионер футболчимиз Азиз Ибрагимов ўзининг ажойиб ўйини билан терма жамоа мураббийини ҳам, мухлисларни ҳам хурсанд қилди. Биз эса орадан бир кун ўтиб, футболчи Чехияга жўнаб кетиш олдидан Азиз билан сухбат уюштирдик.

- Азиз, аввало Эронга қарши кечган учрашувда муваффақиятли ўйинингиз билан табриклаймиз.
- Табрик учун рахмат.

- Ана шу учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Бу ўйин ўртоқлик учрашуви бўлса-да, мени назаримда Осиёнинг етакчи терма жамоалари ўртасидаги ўйин эди. Эрон ҳам, Ўзбекистон ҳам Осиёда кучли терма жамоалар сарасига киради. Шу боис мухлислар орасида ҳам бу ўйинга қизиқиш катта эди. Аслида терма жамоа иштирокида ўтадиган ҳар бир учрашув у расмий ўйин бўладими ёки ўртоқлик ўйиними муҳим аҳамиятга эга бўлади. Учрашувга келсак, менимча рақибга нисбатан бироз бўлса-да кучлироқ ўйин кўрсатдик. Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги муваффақиятсизликдан сўнг ишқибозларга ғалаба улашишимиз керак эди. Бунинг учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Аммо бу гал рақиб ҳам анойи эмасди.

- Сиз 2007 йилги Осиё кубогида ҳам Эронга қарши учрашувда майдонга тушгандингиз. Ана шу пайтдаги ва ҳозирги икки терма жамоа ўртасида қандай фарқларни кузатдингиз?
- Биринчидан, вақт ўтган сари ҳар иккала терма жамоада ҳам кўтарилиш, ўсиш кузатилган. Бу деганим бизни ҳам, эронликларни ҳам ўйини тезлашган. Иккинчидан, ҳар иккала терма жамоада ёшларга жой кўпроқ ажратилган. Масалан, кеча эронликлар таркибида бир қатор тажрибали ва юлдуз футболчиларни кўрмадим. Бошқа фарқли томонларини бирданига айтиб бера олмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, икки йил ичида жуда катта ўзгариш бўлмаган. Сабаби Эрон ҳам , биз ҳам бир икки йилдан бери кучайиб қолганимиз йўқ. Анча йиллардан бери Осиёнинг етакчи терма жамоалари қаторига кирамиз.

- Бундан буёғига Осиё кубоги финал босқичида ёки 2014 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Эрон билан яна йўлимиз кесишиши мумкин. Нима деб ўйлайсиз, Эронни ютишга кучимиз етадими?
- Мен ўйлашимча, биз Эрондан кучлимиз. Тўғри, кучли бўлсак нимага юта олмадик, деб сўрашингиз мумкин. Бу ўйинда деярли 45 дақиқа давомида бир киши кам бўлиб ўйнадик. Кучли рақиб билан ўн киши бўлиб ўйнаш жуда хавфли. Шундай бўлса-да, айниқса иккинчи бўлимда ташаббусни рақибга берганимиз йўқ. Бундан кейинги мусобақаларда Эрон билан рўбарў келсак, бундан қўрқмасдим, аксинча хурсанд бўлардим.

- Айтганча, ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлсада, анча асабий руҳда ўтди. Иккита қизил карточка кўрсатилди. Ҳакамларни қарорларини қандай баҳолаган бўлардингиз?
- Агар мен ҳакам бўлганимда ҳакамларни қарорларини таҳлил қилишим ёки ана шу қизил карточка кўрсатилган ҳолатларга муносабат билдиришим мумкин эди. Мен футболчиман. Ҳамма ўз ишини қилгани маъқул.Уни устига Равшан Эрматов жуда ҳам тажрибали ҳакам ҳисобланади. Ана шу қўполликлар учун футболчиларга қизил карточка кўрсатишни маъқул кўрган экан, демак, ҳакам ўз ишини тўғри деб баҳолайди.

- Азиз сиз бутун 90 дақиқа мобайнида ўйинга жуда ҳам чанқоқ кўриндингиз.
-... Ҳа, ростдан ҳам бутун ўйин давомида жонимни жабборга бериб ўйнадим. Терма жамоа ўйинларини жуда соғинган эдим. Мураббийлар мени мазкур йиғинга таклиф этган кунданоқ фикру-хаёлим ана шу учрашувга қаратилганди. Боз устига айни пайтда оёғимдан олган кичик жароҳатимдан бутунлай фориғ бўлиб, яхши формада эдим. Бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама ўйинга тайёр эдим. Мен ҳар доим айтганман, терма жамоада ўйнаш шараф. Мухлислар кўз ўнгида терма либосида майдонга чиқиб келиш, мадҳиямизни куйлаш, бу бутунлай бошқача. Буни сўз билан ифодалаб бериш қийин. Фақат терма жамоа либосини кийишмас, кийгандан сўнг, уни оқлаш ҳам керак.

- Адашмасам, сиз клубингизда ҳужумда ўйнайсиз. Терма жамоада эса ҳимоячи сифатида майдонга туширилдингиз. Бу амплуада ўйнаш қийин бўлмадими?
- Менимча, футболчи майдоннинг ҳар қандай чизиғида ўйнай олиши керак. Биласизми, Даниэл Алвешни ҳимоячи эканлигини яқиндагина билдим. Сабаби, жуда кўп ҳужумларда иштирок этади. Мен бу футболчини ҳужумга ихтисослашган ярим ҳимоячи деб юрардим. Шунинг учун ҳимояда ўйнаб ҳам ҳужумчиларга ёрдам бериши мумкин. Миржалол ака ҳам ўйинлардан олдин сени асосий вазифанг ҳимоя. Лекин, вазиятга қараб, ўйиннинг боришига қараб олдинга ўтиб ўйнашимни айтганди. Тўғрисини айтсам, терма жамоа учун дарвозадан бошқа исталган нуқтада хоҳлаган амплуада ўйнайвераман. Тўғри, клубимда сўнгги пайтларда ҳужумда тўп сураяпман. Аммо, ўзи фаолиятимни ҳимоядан бошлаганман. “Трактор”да ўйнаган пайтларим ҳимояда ўйнардим. Кейин ярим ҳимояга ўтказишди. “Шўртан”да ўйнаганимда ўнг қанот ярим ҳимоясида тўп сурдим. “Машъал” жамоасида ҳам ўнг қанотда ўйнардим. Европага борганимдан сўнг у ерда мураббийлар “Слован”да ҳам, ҳозирги жамоамда ҳам ҳужумда имкониятларим яхшилигини айтиб, бу амплуада синаб кўришяпти.

- Азиз, ёшлар терма жамоамиз жаҳон чемепионати финал босқичида иштирок этади. Бу терма жамоа иштирокидаги ўйинларни кузатганмисиз. Ана шу мундиалда ёшларимизни имкониятини қандай бахолайсиз?
- Тўғриси, ёшларимизни биронта расмий ёки ўртоқлик учрашувларини томоша қилиш имкониятига эга бўлмадим. Лекин, бекорга бу йигитлар жаҳон чемпионатига йўлланма олишмаган. Бугун, тушлик маҳал “Жар” стадионида бу терма жамоани машғулотлар жараёнини кузатдим (суҳбат 6 сентябрь куни кечки маҳал ўтказилган). Жуда кучли жамоа шаклланган. Ўйлашимча, ёшларимиз жаҳон чемпионатида муносиб қатнаша олишади. Рақиблар анча кучли, аммо ютиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ.

- Келинг, энди клубингиз ҳақида гаплашсак. “Богемианс” Чехия олий дивизионида ўйнаяпти. Клубингиз мавсумни қандай ўтказаяпти?
- Чехия олий дивизионида ҳозиргача олтита учрашув ўтказдик. Ана шу ўйинларнинг учтасида дуранг ўйнадик. Биттасида ғалаба қозондик. Қолган иккита ўйинда ютқазиб қўйдик. Олтита тур натижаларига кўра, олти очко билан 16 та жамоа орасида 12-ўринда бораяпмиз.

- Ана шу олтита учрашувнинг нечтасида майдонга тушдингиз?
- Дастлабки учта учрашувни жароҳат туфайли ўтказиб юбордим. Тўртинчи турдан бошлаб майдонга тушдим. Биринчи ўйинимда 15 дақиқа майдонга тушган бўлсам, иккинчи ўйинимда иккинчи бўлимда тўлиқ ўйнадим. Сўнгги олтинчи турда эса бошланғич таркибда майдонга тушиб, 80-дақиқагача тўп сурдим. Ана шу сўнгги турда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганимиз ҳозирча чемпионатдаги ягона ғалабамиз бўлиб турибди.

- Клубингиз бу йилги мавсумда ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Жамоамиз кучли саккизликка киришни мақсад қилган. Ўйлайманки, бу нарсани уддаласа бўлади. Борган сари жамоамизни ўйини очилиб, олий дивизионга мослашиб бораяпмиз.

- Азиз агар “Богемианс” Ўзбекистон чемпионатида қатнашганда нечанчи ўринлар учун курашган бўларди, деб ўйлайсиз?
- Жуда қийин савол. Бир нарса дейиш мушкул (бироз ўйланиб). Агар “Богемианс” Ўзбекистон чемпионатида қатнашса, бемалол медаллар учун даъвогарлик қила олади. Умуман олганда, бизнинг чемпионат билан Чехия биринчилигини солиштириб бўлмайди. Бизда жамоалар кўпроқ техникага таяниб ўйин кўрсатишади. Европада эса футбол жуда ҳам тез. Футболчилар майдонда бир-бирларини аяшмайди. Жуда ҳам жанговар ўйин намойиш этишади.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.
- Сизга ҳам ташаккур.


Категория: Новости Футбола | Просмотров: 835 | Добавил: GENERAL | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz