"Ajab"
Баъзилар аслида ҳақ бўлатуриб Иғво ботқоғига ботгани, ажаб.... Баъзилар ҳасадгўй, нопок кимсалар Бошга туҳмат тошин отгани, ажаб.... Олдингда мақтайди тилида асал, Орқангдан дўлаяр кўрсатиб муштин Агар унга фойданг тегмай қолса сал, Номингни бир пулга сотгани, ажаб.... Дўстлар севинади ошса обрўйинг, У – чи кечалари тузар айбнома Қоқилиб, йиқилсин дея йўлингда, Ҳаттоки тош бўлиб ётгани, ажаб.... Нафи тегмас сира элга, ватанга, Меҳнаткаш кишини чалади йўлдан Фисқу – фасод билан озурда жонга, Кўпларнинг бошига етгани, ажаб.... Бўлмаслиги керак орамизда жой Иғвогар, мунофиқ, сохта “дўст”ларга, Одам тополмаса, бири – бирини Чалишиб, йўқолиб кетгани, ажаб.... Ҳақиқат эгилар, синмайди ҳеч ҳам, Ўз йўлингдан сира тойма Фотима Бир кун иғво, тухмат топади барҳам Душманларинг куйиб, битгани, ажаб....
"..... qoldi" Кўзларим йўлингда бўзлади, қолди,
Босган изларингни излади, қолди,
Юзинга термулиб боқсам мен аста,
Нигоҳинг неларни сўзлади, қолди.
Сиймонг ҳар лаҳза, онимда қолди,
Мухаббатинг юрак, қонимда қолди,
Сўзларинг жаранги қулоқларимда,
Сен кетдинг, Ҳаёлинг ёнимда қолди.....
|