Монреаль университети олиб борган тадқиқотларга кўра, эр-хотин ўртасида ёлғон муносабатлар эҳтимоли 40-76 фоизни ташкил этиши мумкин, бу ҳолда аёллар эркакларга нисбатан хиёнаткорроқ экани маълум бўлган.
Тан олинган таъкидларга терс ўлароқ, хиёнат эркакларга хос эмаслиги маълум бўлди.
Дастлабки тадқиқот жараёнида 23 ёшли 145 талаба сўровдан ўтказилган. Унга кўра 68 фоиз талаба ўз севгилисини алдашни ўйлагани, 41 фоизи эса алдашга улгурганини тан олган.
Иккинчи тадқиқотда 27 ёшли 270 нафар ёшлар сўровга тутилган. Уларнинг 54 фоизи алдаш ҳақида ўйлагани, 39 фоизи эса хиёнат қилгани маълум бўлган.
Ҳар икки тадқиқотда ўзига ишончи йўқ, ва қатъиятсиз кишилар алдовга мойил эканлиги ойдинлашган. Ичиммдан топ феълли бўлган инсонлар яқин муносабатларда маълум бир ноқулайликларга дуч келишади ва ёрига ўз ҳисларини айтишдан ийманишади.
|