Қишни куни, автобусда кетяпман. Ҳамма қалин-қалин кийимларга ўралиб олган. Қарасам олдимда рюкзаги билан бир лох турибди. Рюкзакда эса, деярли ҳозир-ҳозир тушиб кетаман дея бир флэшка осилиб турибди, унда эса ёзув - "358". Гўёки у ўзи бировларни ўзига жалб қилиб уни олишни ундарди.
Автобус мени бекатимга етиб келди ҳамда мен бу флэшкачани қийинчиликларсиз тортиб олдим ва трамвайдан тушиб кетдим. Уйга келдим, албатта уни компьютерга қўйдим, сабаби уни ичида нима борлигини кўриб ва билишим учун, USB га солдим - шу пайт бирдан мендаги бутунтўла система қандайдир йўл билан ўчиб-ўчиб кетди, деярли "hard disk" (жёсткий диск) формат бўлиб қолибди, қолаверса BIOS ни ҳам бошқатадан "перепрошивка" қилишга тўғри келди, энг кучли антивирус ҳам оғзини очиб қолаверди...
Энди мен ўша мужизавий флэшкачани қўлимга олдим, устига "359" рақамини ёздим, уни тортиб олиш осонроқ бўлиши учун ўзимни рюкзагимга осилтириб - илдим, баъзи пайтда эса пальтоимни чўнтагидан ташқарига осилтириб чиқариб қўяман ҳамда у мен билан доимо транспортда бирга юради, чунки мен кутиш жараёнидаман, қачонки бирон-бир лох чиқиб қолиб уни илиб - олиб кетмагунча уни ўзим билан олиб юраман...
|