Шов-шувли хонанда Асилбек Неъматовнинг мухлислари учун ажойиб хушхабар. У ўғил кўрди. Чақалоққа Мустафобек дея исм қўйишди. Бироқ, 3 ноябрда фарзандли бўлган хонанда шу пайтгача барча оммавий ахборот воситаларидан сир тутди. Кўз тегмасин дегандир-да! Муҳими, эзгу тилагимиз бор. Ўғилингиз ўзингизга ўхшаб истеъдодли бўлсин, Неъматов!